Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Нормат Турсунов мактаб ўқитувчилари ўқувчиларга нисбатан қаттиқ туриши лозимлигини айтган аудио тарқалди. Унинг сўзларига кўра, баъзи ҳолларда «ўқитувчи уйга вазифани бажармаган ўқувчига ҳамманинг олдида танбеҳ бериши кераклигини» айтган.
«Биз ўқувчилигимизда ўқитувчилардан қандай калтак еб катта бўлганмиз?! Ўқитувчини калтаги бизни шу ергача олиб келган. Ўқитувчини ҳурмат қиламиз… Уринг ана битта-иккитасини. Ҳеч нарса қилмайди… Ўргансин, ўқисин, мажбурлаш керак», — дейди ҳоким тарқалган аудиода.
Хатирчи тумани ҳокимлиги мазкур ҳолатга муносабат билдириб, аудиодаги гаплар бошқача талқин қилинаётганини маълум қилди.
Бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари Олий таълим муассасаларига киришда Хатирчи тумани етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. Юртимиздаги кўпгина олийгоҳларда хатирчилик талабаларни борлиги бизни хурсанд қилади. Бундай пешқадамликни қўлдан бермаслик учун туман ҳокими ва тегишли масъуллар ҳар куни таълим муассасаларига ташриф буюришни анъанага айлантирган.Бундан олдин Самарқандда ўқувчини урган ўқитувчи ишдан олингани, Асакада ўқитувчи мактаб ўқувчисини калтаклагани акс этган видеога туман халқ таълими бўлими муносабат билдиргани тўғрисида хабар берилганди.Яқинда туман ҳокими ва тегишли масъуллар, тумандаги таълим сифати паст бўлган мактаб раҳбарлари билан ўзаро суҳбат жараёнида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни билим олишга қизиқтириш, тўгаракларга жалб қилиш, лозим бўлса, қатъий тартиб-интизом билан ёш авлодга таълим-тарбия бериш бўйича тавсиялар берилган.
Лекин ушбу ҳолат ижтимоий тармоқлар орқали бошқача талқин қилинди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилади.
Хатирчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Изоҳ (0)