• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Биз ҳам ҳаётнинг текис кўчаларида юришни хоҳлаймиз». Кутилмаганда оёқ-қўли ишламай, бир кунда ҳаракатдан қолган Гулноза Саидова кечинмалари

    Инсон ҳаёти давомида тақдирнинг турли синов ва қийинчиликларига дуч келади. Шу каби синовларни енгишда кимдир ўзида куч топа олса, кимдир енгилади. «Дарё» дунёга кераклигини ҳис этиб яшайдиган, Аллоҳнинг мўъжизасидан умид узмаган ва ўзидек жисмоний имконияти чекланган кўплаб инсонларни фаол ҳаётга қайтараётган Гулноза Саидованинг бир кунда ногиронга айланиб қолиш ҳикоясини тақдим этади.

    Ҳаётнинг сиз учун тайёрлаб қўйган синовли кунлари бор

    — Хоразм вилоятининг Урганч туманида туғилганман. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (университети)да ўқиганман. Ўқишда фаоллигим туфайли гуруҳ сардори бўлганман. Турмуш қуриб, оналик бахтига эришганман. Лекин ҳаётнинг ўзига яраша, сиз учун тайёрлаб қўйган синовли кунлари бор экан. Кунларнинг бирида эрталаб кўзимни очсам, оёқ-қўлим ишламаяпти. Аммо кўзим кўриб, нафас оляпман. Нима бўлганини тушунмадим, ўшанда инсульт деган касаллик бор эканини ҳам билмас эдим.

    Соғлом юрган одам, қайсидир нарсаларни фожиа, катта муаммо деб қараганим ёки кўп орзу-ҳавасларга берилиб, ортидан ортиқча юклама билан юрганим учун асаб тизимимда ўзгаришлар содир бўлган. Полиартрит деган бўғим касаллиги билан микроинсульт касаллиги баробар келган. Турли йўқотишлар туфайли умуртқамда тортишиш пайдо бўлган ва ички титроқни ҳис қилардим.

    Одам ҳаётда ҳамма нарсага тайёр туриши керак экан. Йўқотишларга ҳам, муваффақиятга ҳам, омад-у омадсизликка ҳам. Асаб тизимим ишдан чиқиши сабаб Аллоҳнинг файзли кунларига, яъни ўтириб ишлаш роҳатига эришдим. Мени умидворлик ушлаб турди. Шу тарзда яшашга секин кўникдим. Олдин юрардим, соғлом эдим. Ўқидим, ишладим, оила қурдим ва фарзанд кўрдим. Энди юрмай қолдим. Лекин тирикман, нафас оляпман, кўзим очиб-юмилади, лекин ҳаракат йўқ. Нима қилиш керак? Нафас олиб, битта кўз очиб-юмиш билан яшаб бўлмайди, ҳаёт давом этмайди-да! Унга мазмун бериш керак.

    Ногирон эканимни охири тан олдим...

    Сергели ва Янгиҳаёт тумани Ногиронлар жамияти раиси Гулноза Саидова

    Сергели ва Янгиҳаёт тумани Ногиронлар жамияти раиси Гулноза Саидова
    Фото: Гулноза Саидованинг шахсий архивидан

    — Ҳаёт давом этиши кераклигини тушунсам-да, нимадан давом эттиришни билмасдим. Уйда оёқ-қўлим ишламай ётган вақтларим телевизорда Республика тадбиркор аёллар уюшмаси раиси аравачада ўтириб, интервью берди. «Бизга ишонинг, имкон беринг!» шу жумла диққатимни тортди негадир. Мавзу ногиронлик ҳақида эди. Аввал ўзимни бемор деб ҳис қилган бўлсам, шундан сўнг ногирон эканимни тушунганман.

    Ўша аёлни топиб бордим ва ногирон бўлиб қолдим, лекин ишлашим керак дедим. У аёл ногиронсан-ку, қандай ишлайсан, деган. Табиатан тез йиғлаб юборадиган бўлсам ҳам, ўшанда йиғламаганман. Билмайман, аммо ишлашим керак, деб жавоб қайтарганман. Шунда бўлди, сен ўтдинг деган. У инсон ҳам соғлом бўлган, ҳокимиятда ишлаган ва касаллик сабаб ногирон бўлиб қолган экан. Ўзи ҳам «ногирон» сўзи сабаб турли тўсиқларга учраган ва бошқаларнинг иродасини шу жумлани ишлатиш орқали синовдан ўтказар экан.

    Кўчадаги бошқа одам айтгандан кўра, ногиронга ногирон айтгани далда бўларкан. Хуллас, ногиронлигимни тан олдим. Яъни жисмоний ногирон эканимни. Аммо ичимдаги шижоат нимадир қилишим керак дерди. Шу тариқа тўгаракларга аъзо бўлиб, жисмоний имконияти чекланган бўлса ҳам, ақлан етук инсонлар билан танишдим. Семинар, тренингларда қатнашиб, ногиронлик мавзусига кенгроқ кириб бордим. 2009—2010 йилларда вилоятларда айнан ногиронларнинг ҳаётга интеграциясини ривожлантириш масаласида семинар-тренинглар ўтганман.

    Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Гулноза Саидовага «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишонини топширмоқда.

    Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Гулноза Саидовага «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишонини топширмоқда.
    Фото: Гулноза Саидованинг шахсий архивидан

    Маънавий тўсиқлар йўқотилди, аммо... 

    Бошида ногиронга айланиб қолганимни тушунмаганман. Чунки ногиронлар кўчада бўлмаган, кимдир уялган, бошқаларда бунинг гуноҳи борки, шундай синаляпти деган тушунчалар бўлган.

    Бизнинг кўчаларда ногиронлар ҳаракатланиши учун қулай шароитлар ҳали яратилмаган. Тўсиқлар жуда кўп. Маънавий тўсиқлар йўқотилди. Менинг ҳам театрга, концертга боргим келарди. Ногирон сифатида биринчи марта кўчага чиққанимда, музейдаги экспонатга қарагандек тикилишганди.

    Фото: Гулноза Саидованинг шахсий архивидан

    Президент фармонлар чиқаряпти, ижросига келганда айрим ташкилотлар орқада қоляпти. Ногиронлар учун қулайлик деганда инсон ҳаракатлана олиши учун жой бўлиши керак. Бизнинг тадбир ва кўплаб лойиҳаларимиз бор. Лекин режаларни амалга ошириш учун бирор мактаб раҳбари, маҳалла раисига мурожаат қилишим керак ёки хиёбонларда ўтказишим керак.

    Бир кунда ногирон бўлиб қолганман, келажакда яна бир кун келиб Аллоҳнинг мўъжизаси билан эрталаб уйғонсам, оёққа туриб кетишни орзу қиламан.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини «Дарё«нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Севара Мирзараҳимова суҳбатлашди.

    Тасвирчи ва монтажчи – Илҳомжон Хурсаналиев

    22.04.2022, 13:25   Изоҳ (0)   37571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.