Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қимматбаҳо тошлар ёрдамида безаклар ясаш билан шуғулланувчи блогер Бобби Уайт ўзининг сўнгги иши — бриллиантлар қадалган Lamborghini эмблемасини намойиш этди. Заргар ўзининг YouTube канали орқали уни яратиш ва Италияга саёҳатида эмблемани Урус капотига қотирилиши ҳақида сўзлаб берган.

Фото: YouTube / Bobby White

Фото: YouTube / Bobby White

Уайт эмблемани ясашни 18 қиротли оқ олтиндан ишланган пластинани қирқиш ва унинг четларига сариқ олтиндан ишлов беришдан бошлаган. Шундан кейин у қимматбаҳо тошлар учун тешиклар ўйиб чиққан: уста Италия байроғи рангларини такрорлаш учун бриллиант, ёқут ва зумрадлардан фойдаланган.

Сариқ олтинли тепа қисмига Lambo ёзуви лазер ёрдамида туширилган, буқа шаклини эса Уайтнинг дўсти уч ўлчамли компьютер моделлаштириш технологияси ёрдамида тайёрлаган. Фақатгина уни силлиқлаш ва барча деталларни қотириб чиқиш иши қолган холос.

Эмблема устидаги ишни якунлаган заргар Италияга йўл олган ва у ердаги Lamborghini механикларни ҳосил бўлган «санъат асари»ни қора Urus’га қотириб қўйган. Ролик охирида нархи 40 минг долларга қимматлашган кроссовер Mercedes-Benz SLS AMG суперкари билан беллашган.

Аввалроқ Louis Vuitton велосипедлар коллекциясини тақдим этгани ва уларнинг нархи 27 минг доллардан бошланиши, Hermes модалар уйи Rolls-Royce Phantom’нинг ноёб версиясини яратишда иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар