Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Март ойида Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 26 миллион долларни ташкил қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Мазкур миқдор бутунлай импортга тўғри келди — март ойида Ўзбекистон Украинага ҳеч нарса экспорт қилмаган.

Импорт ҳали ҳам бор бўлса-да, унинг ҳажми деярли икки бараварга камайди. Буларнинг барчасини Россиянинг Украинага февраль ойининг охиридан бери давом этаётган ҳужуми билан изоҳласа бўлади.

Уруш бошлангунга қадар Украина Ўзбекистондан, асосан, мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари, азотли ва калийли ўғитлар, этилен полимерлари, рух хом ашёси ва автомобиль харид қилган эди.

Аввалроқ Украинадаги уруш туфайли бутун жаҳонда иқтисодий ўсиш назорати ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар