• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Машинада Маккага борган наманганликлар, Фаластин масаласига муносабат, мухолифатчини раҳбарликка тайинлаган Ислом Каримов. Ўзбек матбуоти 18 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» номли рукн орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 18 апрель, душанба

    «Ёш ленинчи» газетаси мухбирлари Норин тумани колхозларида рейдлар ўтказган ва тракторлар масаласида ҳам катта муаммолар борлигини аниқлаган. «Тракторларнинг энг муҳим запас қисмлари йўқ, — деб ёзади мухбирлар «John Deere’нинг винти Fordson’да? Бу ремонт эмас, латифа ўқишнинг худди ўзи-ку» сарлавҳали материалда. — Айниқса, свечалар ва магнето етарли эмас. Шунинг натижасида ҳозир 31 трактор ишдан чиқиб ётади. Ремонтда шундай аҳволлар ҳам бўлдиким, бу эса John Deere’га Fordson’нинг қисмларини киритилишидир. Натижада ғилдирак ўқларига қўйилган Fordson’нинг қисмлари John Deere’нинг иш суръатини тезлатиш эмас, сустлаштирди».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси 1932 йил 16 апрель куни «Иккинчи кварталда маблағ тўплаш ва унумсиз чиқимларни камайтириш тўғрисида» қарор чиқарган (орадан 90 йил ўтиб эълон қилинган қарорларга ўхшаш бир ҳужжат). Бунга, жумладан, январь—март ойларида тўпланиши керак бўлган пулнинг тахминан 40 проценти (40—45 миллион сўм) йиғилмай қолгани, маъмурий-хўжалик чиқимлари кўпайиб кетгани, шунингдек, «саноат корхоналарида ва муассасаларда ошиқча ишчи кучи бор»лиги сабаб бўлган. Шу муносабат билан бюро саноат корхоналари ва қурилишлардаги ишчилар сонини мақбуллаштириш (ортиқчасини бўшатиш), савдони кучайтириш, шунингдек, маъмурий-хўжалик чиқимларини 15 фоизга камайтириш ҳақида топшириқ берган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    Шарқий Хитой темир йўлида Япониянинг ҳарбий хизматчилари бўлган поезди портлаб, ағдарилган. Совет матбуоти (жумладан, «Қизил Ўзбекистон» ҳам) буни «оқ гвардиячиларнинг навбатдаги иғвоси» деб атаган; умуман олганда, бу фикрга Япония томони ҳам қўшилади. «СССРнинг шу ҳалокатга қатнашувини кўрсата турган ҳеч қандай маълумот йўқ», деб таъкидлаган Япония Ташқи ишлар вазирлиги вакили. Айни вақтда, Манчжуриядаги япон дивизияси қўмондони генерал Тамон Манчжурияни ўғрилардан тозалашга жалб этилаётган япон ҳарбийларини ташиш учун зарур миқдорда поездларни бермаётгани учун СССРни айблаган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасидан қизиқ бир эълон:

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 18 апрель, чоршанба

    Куни кеча СССР саноатининг 1962 йилнинг биринчи чорагидаги ривожига доир статистик рақамлар эълон қилинган эди. «Қизил Ўзбекистон»нинг чоршанба сонида январь—март ойларида Ўзбекистон саноати қанчалик ривожланганини кўрсатувчи рақамлар берилган: «Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш давлат плани 105 процент бажарилди. 1961 йилнинг биринчи кварталидагига нисбатан саноат маҳсулотининг ҳажми 10 процент кўпайди. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши планда кўрсатилгандан икки баравардан ҳам кўпроқ ортди». Масалан, 461 миллион кубометр газ (1961 йил биринчи чорагига нисбатан 2,5 баробар кўп) қазиб олинган, 201 та экскаватор (+12 фоиз), 1418 та пахта териш машинаси (+33 фоиз), 4277 дона трактор прицеплари (+96 фоиз), 4,5 миллион жуфт пайпоқ (+7 фоиз), 980 миллион дона папирос ва сигарет (+0,6 фоиз) ишлаб чиқарилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    Чигит экишдек доимий масала ёнига қишлоқ хўжалигининг бошқа мавзулари ҳам қўшила бошлади. Фарғона вилоятидан юборилган «Қурт боқишга киришилди» сарлавҳали хабарда шундай дейилади: «Бу йил ҳар қути қурт уруғидан камида 70 килограмм пилла олиш мусобақасининг ташаббускори бўлиб чиққан Ленин номли колхоз пиллачилари кўкламги қурт боқишга Поп районида биринчи бўлиб киришдилар... Қуртхоналарга печкалар ўрнатилиб, талаб қилинган миқдорда ёнилғи жамғариб қўйилди... Фарғона пиллачилари КПСС Марказий Комитети март Пленумининг қарорларига амалий иш билан жавоб бериб, бу йил давлатга 3 795 тонна пилла сотиш учун курашмоқдалар». Самарқанд вилоятида эса тамаки экиш бошланган: «Тамакикорларнинг ишида қизғин кунлар бошланди — улар ерга кўчат ўтқазишга киришдилар… Ургутликлар тамаки кўчатларини ўтқазишга бу йил ўтган йилдагидан ўн кун илгари киришдилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон маданияти» (ҳозирги «Ўзбекистон адабиёти ва санъати») газетасида «Прозамиз янги парвоз олдида» сарлавҳаси остида республика ёзувчиларининг 1961 йилги фаолият сарҳисобига бағишланган навбатдаги мунозараси ҳақида катта материал берилган. Мунозара давомида, жумладан, ёзувчи Одил Ёқубов ҳам сўзга чиқиб, «адабиётимиз қўлга киритаётган асарларга танқид ва тақризлар ўз вақтида бериб борилмаётганини айтиб, газета ва журналларга гинахонлик билдирди. ‘Ўзбекистон маданияти’ газета редакциясининг бу соҳадаги ишини танқид қилди. Ёзувчи Саид Аҳмад ҳам ўз сўзида Одил Ёқубовнинг фикрларини қувватлаб, газета фаолиятини танқид қилди», дейилади материалда (ушбу забардаст ёзувчилар бундан 60 йил аввал тилга олган муаммолар бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган, дейиш мумкин).

    «Ўзбекистон маданияти» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон маданияти» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон маданияти»нинг бу сонида Абдулла Қаҳҳорнинг «яқинда ёзиб тамомланган» «Тобутдан товуш» номли янги комедияси биринчи кўриниши босилган. «Асарда автор жамиятимизда учраб турадиган, эскилик сарқитларидан қутилолмаган айрим шахслар ва баъзи порахўрлар устидан кулади, уларнинг қилмишларини фош этади. Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри комедияни саҳналаштириш устида қизғин иш олиб бормоқда», деб ёзади газета.

    «Ўзбекистон маданияти» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон маданияти» газетасининг 1962 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 18 апрель, шанба

    Президент Ислом Каримовнинг Саудия Арабистонига ташрифи якунланганидан тўрт кун ўтиб, марказий газеталарда «Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг қўшма баёноти» эълон қилинган. Баёнотга кўра, «улар (яъни, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони) Яқин Шарқдаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлашларини, Фаластин халқининг миллий ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал амалга оширишни ўз ичига олувчи Фаластин масаласини доимий ва адолатли ҳал қилинишига эришувнинг муҳлимгини таъкидладилар». Бундан ташқари, «томонлар Афғонистондаги низони ҳал қилиш бўйича БМТ раҳбарлигида олиб борилаётган халқаро ҳаракатлардан ўзларининг мамнун эканликларини таъкидлаб ўтдилар. БМТ бош котиби билан мухолиф томонлар ўртасида эришилган Афғонистонда хавфсизлик ва тинчликни тиклашни таъминлайдиган сўнгги битимни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    Газеталардаги бош мавзу — Ислом Каримовнинг 17 апрель куни мамлакат олимлари билан бўлган учрашуви. Учрашув тафсилотлари жуда қуруқ, айни вақтда, бу Каримов ва илм-фан ҳақида сўнгги кунларнинг ягона янгилиги эмас: президент шу вақтгача Физиология ва биофизика институтига директорлик қилиб келган Бекжон Тошмуҳамедовни Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинлаган. ЎзАнинг ёзишича («Халқ сўзи»да ҳам, «Ўзбекистон овози»да ҳам айнан ЎзА тайёрлаган суҳбат босилган), «бу (тайинлов) жуда катта воқеа бўлди. Очиғини айтайлик: Бекжон Тошмуҳамедовнинг бу лавозимга тайинланиши кўплар учун кутилмаган воқеа бўлди. Чунки Бекжон Ойбекович кўпгина масалаларда президентга мухолифлик мавқеида туради. Ана шундай пайтда бирдан кутилмаган қарор қабул қилинди. Маълумки, муайян доираларда давлат бошлиғи барча нуфузли лавозимларга ‘ўз’ одамларини тайинлайди, деган фикр бор».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    Суҳбат давомида Бекжон Тошмуҳамедовдан «ҳокимиятга нисбатан мухолифликда турган» одам сифатида ушбу тайинловга қандай муносабатда экани сўралган. «Аввал шуни айтиб қўяй: амалий мухолифликда эдим. Бундай мухолифлик эса, маълумки, идора этаётган ҳокимиятга ёрдам беради, ҳокимият камроқ хато қилади, ўзига талабчанроқ бўлади. Бундан ташқари, дастуримизнинг кўплаб бандлари ҳозироқ амалга ошди. Ўзбекистон мустақил бўлди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Ҳарбий хизматга доир масалалар ҳал этилди. Инсон ҳуқуқлари муаммосигина қолди, аммо уларни уч ой ичида ҳал этиб бўлмайди, ахир. Ҳамма масалани ҳал этиш учун вақт керак. Янги лавозимга тайинланишимга келганда эса, мен буни илмий асарларим эътироф этилиши деб биламан».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонида «Парвоз ва инқироз» сарлавҳаси остида «Ҳаёт ва иқтисод» журнали бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Ўзбекистон халқ депутати Жаҳонгир Маматовга очиқ хати эълон қилинган. «Бир кун келиб сиздек адолатпарвар, виждонли, разолат кушандаси бўлган жасоратли ҳамкасб дўстимизга шу ойдин ишончларимизни поймол этганингиз учун ҳафсалам пир бўлиб нома ёзаман, деб ўйламаган эдим», деб бошланади очиқ хат. «Бугун менинг сизга нисбатан бўлган бу ишонч ва орзуларимга қаттиқ дарз кетди. Эҳтимол, бу дарз олдинроқ, Олий Кенгашнинг сўнгги нуфузли йиғинларидан бирида Сизнинг юртбошига нисбатан одобсизларча айтган: ‘Бу юрт онангизнинг маҳрига тушганми?’, деган иборангиз халқимизнинг катта қисми сингари мени ҳам ранжитганда пайдо бўлган бўлса, ажаб эмас», деб давом этади Хушев.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    Очиқ хат етарлича катта, унда Хушев асосан Маматовнинг «кирдикорлари»ни бирма-бир санаган. Мана бу хатбоши, эҳтимол, хатнинг бутун мазмун-моҳиятини очиб бера олар: «Парламентда ишсиз қолганингизда чет элга кетаман деб сафсата сотдингиз. Сўнг синалган усулингизни ишга солиб, матбуотда жабрдийда ноиб сифатида чиқишлар қилдингиз. ‘Қалъа ичидан олингач’ янги лавозимли ҳам бўлиб қолдингиз. Тағин омадингиз кулиб, ўзбек ойнаи жаҳони раҳбари курсисига ўтирдингиз. Қисқа муддатли фаолиятингизда ‘концертхона’ ойнаи жаҳон жанжалхонага айланди. ‘Ўз ихтиёрингиз билан’ истеъфога чиққанингиздан сўнг, яна ‘шантаж’ санъатини ишга солдингиз: президент, ҳукумат нотўғри ишлаяпти... Энди яна сиз аризангизда ёзганингиздек, ‘оппозициядасиз’».

    Бугунги дайжестни «Халқ сўзи»да эълон қилинган «Маккага — шахсий машиналарда» сарлавҳали хабар билан якунланади:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Мингбулоқда ишлатилган танклар, Тошкент трамвайида бомба олиб юрганга 20 сўм жарима, «Ерда жаннат барпо этган зот»нинг юбилейи. Ўзбек матбуоти 17 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Бекор юрган ҳўкизлар, Навоий урани эвазига 100 минг халта конфет, Ўзбекистон келажагига доир 1992 йилги башоратлар. Ўзбек матбуоти 16 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Чанг сабаб касалликлари кўпайган Қўқон, АҚШга етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш орзуси, 11 йиллик таълимни йўқотиш таклифи. Ўзбек матбуоти 15 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    18.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   124308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    Афгонистон | 3 июн, 15:20

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.