Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қўлга олинди.
Ўтказилган тадбир давомида Х.У. (1978 йилда туғилган) маҳаллий фуқарога Каттақўрғон тумани Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6 000 долларга сотишга келишиб, сўралган пулдан 3000 долларни олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Самарқандда 40 сотих ерни 20 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинганди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида эса мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун ажратилган 40 гектар ерни 3 миллион долларга сотишга уринган шахслар ушланганди.
Изоҳ (0)