Интернетда икки мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 15 апрель куни, тахминан, соат 15:00 да Миробод туманида 14 ёшли И.Б. 14 ёшли Д.Н. (жабрланувчи)га қўнғироқ қилиб, мулоқот чоғида ўсмирлар ўзаро жанжаллашиб қолган.
И.Б. мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вояга етмаган Д.Н. билан «Юксалиш» маҳалласи ҳудудида учрашишган ва жанжаллашиб кетган. Оқибатда Д.Н.га тан жароҳати етказилган.
Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ота-оналар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан аввал Қашқадарёда ЙПХ ходими билан жанжаллашган Nexia йўловчиси 10 суткага қамалгани, Тошкентда Spark йўлини тўсиб қўйган Matiz ҳайдовчиси калтаклангани ҳамда Наманганда 16 ёшли бола тенгдошини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)