• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    UzAuto машинасозликни ривожлантириш режаларини тақдимот қилди

    «Узавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков Президент Шавкат Мирзиёевга қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантиришнинг тақдимотини таништирди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сотиб олишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилган эди. Бу ўз натижаларини бериб, фермер ва деҳқонлар унумдор техникаларга эга бўлмоқда. Жумладан, шу йил биринчи чоракнинг ўзида 1 минг 600 та техника учун 23 миллиард сўм субсидия ажратилди.

    Модернизация натижасида 2021 йилда тракторлар таннархи 4 минг 600 долларга арзонлаштирилган. Айни пайтда илгари зарар билан ишлаган тармоқ корхоналари фойдага чиққан.

    Соҳани саноат кластери усулида ривожлантириш мақсадида, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилмоқда. Бугунги кунда у ерга собиқ «Технолог» ва «Агрегат» заводлари ускуналари тўлиқ кўчирилган. Тақдимотда шундай ишлар ва навбатдаги режалар кўриб чиқилди.

    «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги — катта ва муҳим тармоқ. Бу ҳосилдорлик юқорилиги, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масала. Замонавий техникалар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, сифат ва хизмат нуқтаи назаридан ҳали қилинадиган ишлар кўп», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Бу ишларни тизимли олиб бориш учун бош вазир раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги масалалари бўйича комиссия тузилиши белгиланди.

    Аввало Чирчиқдаги кластерга кўчирилган қувватлар негизида культиватор, сеялка, косилка, чизель, борона ишлаб чиқаришни бошлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Тошкент трактор заводини ҳам кўчириб, кластерни 2023 йил январдан тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди. Унгача агрокластерлар ва фермерлар талабини ўрганиб, аниқ буюртмаларни шакллантириш муҳимлиги айтилди.

    Бугунги кунда ерни лазер орқали текислаш техникаларига талаб юқори. Шу боис мутасаддиларга шундай техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди. Эскирган тракторлардан тўлиқ воз кечиб, янги миллий трактор моделини яратиш бўйича кўрсатма берилди. Пахтани комбайнда териш улуши жорий йилда 35 фоизга, 2023 йилда эса 50 фоизга етказилиши қайд этилди.

    Йил якунигача Андижонда металл қуйиш заводини ишга тушириб ҳамда 90 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириб, техникалар таннархини камида 12 фоизга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

    Деҳқон ва фермерларни ўйлантирадиган масалалардан яна бири — техника бузилса, уни тузатиш, эҳтиёт қисмлар топиш ва таъмирлаш. Шу боис Президент машинасозликда савдо ва сервис хизматлари кўрсатиш бўйича яхлит тизим яратиш, 14 та ҳудудда сервис маркази ва 100 та мобил гуруҳлар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

    Янги техникалар, умуман, қишлоқ хўжалиги механизацияси бўйича мутахассисларни ўқитиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ойида ҳукумат қарорларига мувофиқ, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Тошкент агрегат заводи, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Uz Claas Agro ва «Технолог» АЖ устав капиталидаги давлат улушлари «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувига ўтказилганди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    15.04.2022, 19:30   Изоҳ (0)   24656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ипак Йўли» банки қимматбаҳо совғалар ютиб олиш мумкин бўлган янги акцияни бошлади

    15.04.2022, 18:00

    Техникани 24 ойлик муддатли тўловга харид қилиш учун паспорт кифоя. Муддатли тўловнинг «Ҳалол» сертификати бор

    15.04.2022, 15:00

    Етакчи брендлар техникаси Truck & Bus Trade Group’да фойдали шартларда

    15.04.2022, 12:00

    «Ўзбекинвест» компанияси аҳолига суғурта маҳсулотларини сотиш бўйича рақамлаштирилган платформани муваффақиятли ишга туширди

    15.04.2022, 09:00

    Бизнес учун тўғри келадиган жойни қандай танласа бўлади?

    14.04.2022, 18:00

    Huawei Ўзбекистонда янги 23.8 дюймли дисплей ва MateBook 14 ноутбукини тақдим этди

    14.04.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришда Ливанга ёрдам бермоқчи

    Дунё | 26 август, 13:40

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.