Давлат ва жамиятнинг барча соҳаларига рақамли иқтисодиётнинг фаол татбиқ этилиши ҳамда бир қанча давлат ва хусусий хизматларнинг онлайн иш тартибига ўтишини инобатга олиб, 2021 йилда «Ўзбекинвест» компанияси томонидан бизнес жараёнларни рақамлаштириш ва онлайн сотувларни ривожлантириш бўйича тадбирларнинг фаол амалга оширилиши давом эттирилди.
2021 йилда компания томонидан суғурта маҳсулотларининг онлайн сотуви инновацион рақамли «insurance.uz» ва мобил платформаси модернизациялаштирилди ҳамда суғурта агентлари учун мобил илова ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида, жумладан, е-ОСАГО, бахтсиз ҳодисалардан суғурта, мол-мулк суғуртаси, саёҳат ва автоулов эгасининг жавобгарлиги суғуртаси каби кўп талаб қилинадиган суғурта турлари бўйича 900 миллион сўмдан зиёд 23 мингта электрон полислари сотилди.
2021 йил якунларига кўра, компания автомобиль эгаларининг суғурта ҳимоясини таъминловчи электрон полисларни сотиш бўйича етакчи ўринни эгаллади, бунда компаниянинг маҳаллий суғурта бозоридаги барча электрон полисларининг сотуви бўйича улуши 46 фоизни ташкил этди. Шунингдек, компания автомобиль эгалари билан 653 мингдан ортиқ шартномани тузиб, мажбурий автосуғурта бозорида етакчи мавқеини сақлаб қолди.
Бозорга янги ва долзарб бўлган суғурта маҳсулотларини жорий этиш натижасида, жисмоний шахслар сегментида 51 миллиард сўм миқдоридаги суғурта мукофотлари йиғими таъминланиб, 2020 йилга нисбатан 106 фоизга ўсди, 2017 йилга нисбатан эса 4 бараварга ошди. Ушбу йўналишда 850 мингдан ортиқ шартнома тузилган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 121 фоизга ошди, 2017 йилга нисбатан эса 5 баробарга кўпайди.
Аҳоли ва автоулов эгаларига 2021 йил мабойнида 34 миллиард сўмдан зиёд суғурта қопламалари тўланди, тўловлар ҳажми 2017 йилга нисбатан 8 бараварга кўпайди.
Жорий йилда компания олдидаги энг муҳим вазифалардан бири — аҳоли ва автоулов эгаларининг электрон полисларига оммавий ўтишни таъминлаш, мижозларга хизмат кўрсатиш учун биометрик ахборот тизими — Face ID’ни жорий этиш, суғурта даъволарини кўриб чиқиш жараёнининг интерактив онлайн тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, компания маҳаллабай дастури доирасида республика ҳудудларидаги шаҳар ва қишлоқ аҳолисини суғурта ҳимояси билан таъминлашни, жумладан, рақамли платформалар орқали иш юритишни тубдан кенгайтиради ва давом эттиради.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)