«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Узоқов Шуҳрат Аъламович бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган Фаррух Пўлатов директор этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Маълумот учун, 1978 йилда туғилган Шуҳрат Узоқов «Ўздонмаҳсулот» АК ва унинг тизим корхоналарида 2001 йилдан бошлаб турли лавозимларда ишлаган ва 2019 йилдан буён компания бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)