Хусусан, банк павильонида «AgroZamin» онлайн платформаси ва Agrobooks бренди остида янги лойиҳалар тақдимот қилинди.
Қишлоқ хўжалигида юридик шахсларга мўлжалланган «AgroZamin» платформасида бугунги кунда 7,4 мингта фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 4,2 минг турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган.
Бу платформанинг мантиқий давоми сифатида аҳоли учун янги «AgroZamin — ўзимизники» платформаси ишга туширилди.
Бу платформа маркетплейс шаклида ташкил қилиниб, унда аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотиш, маҳсулот етиштириш учун зарур воситаларни сотиб олиш, онлайн маслаҳатлар олиш имконияти яратилди.
Платформанинг мобил иловалари ҳам фойдаланувчилар ихтиёрига ҳавола этилмоқда.
«Агробанк»нинг Agrobooks бренди яна бир тўплам билан бойитилди. Банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликлар ҳимояси бўйича «40 китоб» тўплами яратилди.
Ушбу қўлланмалар аҳоли, фермерлар ва барча қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари учун долзарб бўлган ўсимликлар касаллик зараркунандалари ҳақида маълумот, улардан самарали ҳимояланиш ва қарши курашишга оид батафсил маълумот ва тавсиялар берилган.
«Агробанк» аҳоли, фермерлар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган экотизимни доимий ривожлантириш бўйича келгусида ҳам изланишда давом этади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)