• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Wikipedia — ишончли манба». Сенатда Wikipedia’да ўзбекча контентни кўпайтириш кераклиги айтилди

    Wikipedia’да 99 фоиз маълумотлар ўзбекчада умуман йўқ. Бу ҳақда 14 апрель куни Сенатда бўлиб ўтган Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилишида таъкидланди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сенат раиси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Wikipedia интернет энциклопедиясига маълумотларни жойлаштириш бўйича вазирлик ва идоралар учун семинарлар ташкил қилиш вазифа бажарилмаганини айтиб ўтди.

    АКТ вазирлиги Сунъий интеллект департаменти бошлиғи Акмал Савурбаевнинг маълум қилишича, Wikipedia’га ахборотлар жойлаштириб борилмоқда ва доимий равишда янгилаб бориляпти.

    «Вазирлик ва идоралар билмайди шу бўйича қандай ишлаш кераклигини. Ўзимиз ҳам қийналамиз Wikipedia масаласида. Ўқитиш масаласи қанақа бўляпти?», — дея савол билан мурожаат қилди Танзила Норбоева.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Акмал Савурбаевнинг айтишича, ўқитиш масаласи доимий тарзда амалга оширилади.

    «Ўтган йилнинг ҳисобида ҳам вазирлик, идоралар вакиллари учун Эстония давлатидан экспертларни жалб қилган ҳолда семинарлар ташкил этганмиз. Бундан ташқари, бу йил учун ҳам режаларимиз бор. Вазирлик ва идораларнинг айнан Ахборот технологиялари ва коммуникациялари учун масъул бўлган вакиллари билан Wikipedia билан ишлаш бўйича ўқитиш режаларимиз бор», — дейди у.

    Сенат раиси бу борада маълумотлар эшитмагани, ўзида ҳам эҳтиёж борлигини таъкидлади.

    Адлия вазири Русланбек Давлетов Wikipedia масаласи икки йилча аввал кўтарилгани, интернет тармоғида ҳам биринчи маълумот айнан Wikipedia’дан чиқишини айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Ўзбекча контент жуда кам. У ерга маълумот киритиш, ёзиш ҳақида айтилганди. Wikipedia’да ёзилса, жуда катта реклама бўлади. Ҳозир ёзсангиз, ё инглизча, ё русча маълумот чиқади. Ўзбекча контентда тарихий масалалар бўйича ҳам, Ўзбекистоннинг ривожланиши масаласи ҳам йўқ. Умуман ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича умуман йўқ. Шунинг учун семинар ўтказиш ҳам бекорга ёзилмаган. Лекин битта нарсани айтиш керак, бу вазирлик (АКТ вазирлиги — таҳр.) контент эмас, улар техник жиҳатдан ўргатади. У ерда нима қилиш керак, авторизациядан қандай ўтиш керак, шуларни ўргаца яхши бўлади. Контент билан АОКА шуғулланиши керак, менимча, — дейди адлия вазири.
    Танзила Норбоева Русланбек Давлетовнинг гапларини маъқуллаб, АКТ вазирлиги IТ технология билан ишлайдиган ходимларни ўқитиш кераклигини айтди.
    Мазмун нуқтаи назаридан, ҳар бир идора ўз вазифасини ўзи белгилаши керак. Масалан, Сенат тўғрисидаги барча маълумотларни сизнинг вазирлигингиз қилиб бера олмайди. Биз ўзимиз мазмунини билишимиз керак. IТ технология билан ишлайдиган бошқармамизни сиз ўқитиб берсангиз, шу нарсаларни жойлаштириши керак. Биз буни республикадаги барча вазирлик ва идораларга ўқитишимиз керак. Лекин шу нарса йўқ. Ҳозир тўғри айтиляпти, Ўзбекистон тўғрисидаги қилинаётган ишлар, маълумотлар, тарихий, ижтимоий, маданий маълумотларга жуда катта эҳтиёж бор. Халқаро ташкилот вакиллари бу бўйича жуда кўп савол беради. Қўлимиздан келганча жавоб берамиз, лекин Wikipedia’да мана бу бор, деб аниқ айтолмаймиз, — дейди Сенат раиси.Танзила Норбоева ўзи АКТ вазири барча ишлар қилинаётгани ҳақида айтганини, бу бўйича ишлар назоратга олиниши, келгуси мажлисда тўхталиши ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, Сенат раиси Wikipedia’даги маълумотлар ўз-ўзидан ўзгариб кетиши ҳақида айтди.
    «Ким қиляпти десак, бировлар қиляпти дейишди. Ҳайрон бўласиз, унинг технологиясига. Ўзим ҳам шу билан тўқнаш келдим. Ундаги маълумотлар бошқача бўлиб кетяпти-да. Шунинг учун буни бир тўғрилаб бермасанглар бўлмайди. Бу жуда жиддий масала», — деди Сенат раиси.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Wikipedia ҳозирда дунёдаги энг кўп ҳавола қилинаётган манбалардан бири эканлигини айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Дунёдаги 99 фоиз талабалар Wikipedia’дан жавоб топяпти. Wikipedia’да Ўзбекистон учун иккита йўналишдаги вазифа бор: биринчиси, Wikipedia’да Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотларни биз бермаймиз, афсуски. Ҳаммасини кимлардир ёзяпти. Ўзгариб кетишининг сабаби уни ҳамма таҳрирлаши мумкин. Шунинг учун, биз Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотларни имкон қадар ўзимиз берайлик. Сенат тўғрисида, Қонунчилик палатаси тўғрисида ва бошқа. Ҳаммаси бор бизда. Иккинчиси, Wikipedia’да берилаётган маълумотларни ўзбек тилидагиси қанча? 99 фоиз маълумотлар ўзбекчада умуман йўқ. Жаҳон сиёсатчилари, воқеалари тўғрисидаги маълумотлар йўқ. Бизнинг биринчи вазифамиз Ўзбекистон тўғрисидаги объектив ахборотларни Wikipedia орқали реклама қилиш, текинга, бутун дунё учун. Нима учун айнан Wikipedia, чунки ишончли манба. Wikipedia’га ишонишади.

    Иккинчиси, ўзбек контентини кўпайтиришимиз керак. Фақат ўзимиз тўғримизда ўзбек тилида берсак ҳам етарли эмас. ЎзАнинг тажрибасини ўрганишимиз керак. ЎзАда 11 та тилда берилади хабарлар. Турли хил ташкилий, манфаатдорлик йўлларини ўйлаб кўришимиз керак, — дейди Акмал Саидов.

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов агентлик томонидан Wikipedia ичида Ўзбекистон билан боғлиқ 140 минг мақола аниқлангани, ундан олти мингтаси ўрганиб чиқилганини айтди.
    Ўрганишлар давомида 10 фоиз контент ўзбек тилида, қолгани эса бошқа тилларда эканлиги маълум бўлди. Ҳозир Ёшлар ишлари агентлиги билан ишлаяпмиз. 300 миллион сўм ажратиб, Wikipedia’ни тўлдирмоқчимиз. Унда махсус муаллифлар бўлади. Уларнинг бир-иккитасини топдик. Олти мингта мақола ўрганилганда яхши механизм аниқланди. Яъни, Creative Commons Attribution лицензияси бор экан. Агарда бирор муаллиф Ўзбекистондаги сайтлардан ахборот олиб Wikipedia’га жойласа, ўша сайтда Creative Commons Attribution лицензияси бўлмаса, Wikipedia буни эгалик ҳуқуқини бузиш деб қабул қиларкан. Натижада, ўша контент ўзгариб кетади ёки ўчириб юборилади. Шунинг учун, АОКА томонидан ҳар бир вазирлик ва идорага ўша лицензияни олиш бўйича таклиф жўнатилган. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги, Сенат ҳамда Хавфсизлик кенгашига хат киритдик. Creative Commons Attribution тушунасини қонунчилигимизга киритсак ва ҳар бир сайтда шу сўз пайдо бўлса, натижада муаллифлар ўша сайтдан маълумот олиб, Wikipedia’га жойлаши мумкин, — дейди у.
    Танзила Норбоева АОКА Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан биргаликда яна қандай маълумотларни Wikipedia’га киритиш бўйича таҳлиллар олиб бориши ҳақида гапирди.

    «Ўзбек тўғрисида жаҳон ҳамжамиятини хабардор қиладиган нима мавзулар бор? Шу мавзулар бўйича кимлар масъул? Шу нарсаларни қилиб, режани тасдиқлаб, муддатини бериб, улар контент қилса. АКТ вазирлиги техник томонини қилиб бераверади. Семинар охирги чора. Семинар ўтказилгани билан контент бўлмаса, мавзу бўлмаса фойдасиз. Ўйлайманки, бу масалани қайтадан таҳлил қилиб чиқиш керак», — дейди Сенат раиси.

    Мавзуга доир:

    • «Бугунги кунда ахборотнинг ранги ҳам, оғирлиги ҳам, ўлчами ҳам йўқ. Ахборотни чеклаб бўлмайди» — сенатор Фарҳод Боқиев
    • Бепул, очиқ, дунёдаги энг катта, бироқ ҳаммаям ишонавермайдиган онлайн энциклопедия — Википедия тарихи

    14.04.2022, 17:19   Изоҳ (0)   8364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув юзага келди (видео)

    14.04.2022, 16:43

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    14.04.2022, 16:31

    Ўзбекистонда вазирлик, қўмита ва вилоят ҳокимликларининг очиқлик индекси бўйича рейтинги эълон қилинди

    14.04.2022, 16:10

    Танзила Норбоева: «2021 йилдаги 19 та халқаро рейтингнинг 11 тасида Ўзбекистон ўз позициясини яхшилаган»

    14.04.2022, 15:32

    Lacetti, Cobalt ёки Nexia — Ўзбекистонда энг оммалашган автомобиль русуми қайси?

    14.04.2022, 15:20

    Андижонда фуқароларни Польшада ишлашга ноқонуний жўнатиш билан шуғулланган фирма аниқланди

    14.04.2022, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36

    “Барселона” футболчиси Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин

    Спорт | 26 август, 12:34

    Санкт-Петербургда миллатни аниқловчи камералар ишга тушди 

    Дунё | 26 август, 12:28

    Наманган шаҳар собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.