• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гана — радио ўлжасига айланган давлат. Ёхуд мамлакатда демократия ўрнатган диктатор

    Африкада жойлашган Гана давлати ҳозирги кунда анча яхши иқтисод ва либерал демократияга эга. Гананинг Африка мамлакатларига хос бўлмаган ҳозирги сиёсий тузуми Африка давлатларига хос бўлган ҳарбий тўнтариш билан боғлиқ. Фарқли томони, мамлакатдаги ҳарбий тўнтариш диктатура ва қолоқликка эмас, демократия ва ривожланишга олиб келган. Қизиғи, ушбу диктатуравий демократия ўрнатилишида асосий ролни ҳарбий қуроллар эмас, ахборот қуроли — радио ўйнаган эди. Бу ҳақида батафсил «Дарё» колумнисти Муҳаммадқодир Собиров ҳикоя қилади.

    Олтин қирғоқ

    Ганага илк бор ташриф буюрган европаликлар бу ерда йирик олтин конларини топгани учун ҳудудни «Олтин қирғоқ» деб номлайди. Шундан сўнг мамлакат бир неча ўн йиллар давомида Буюк Британия мустамлакаси бўлиб келади. Инглизлар бу ердан бой хом ашё ресурсларни олиб кетиш учун яхши йўллар ва каттагина порт (Keyp-Cost) барпо қилади.

    Олтиндан ташқари, Гана иқтисодининг катта қисмини какао-ловия экспорти ташкил этади. Ушбу қимматбаҳо маҳсулот бугунги кунда ҳам Гананинг асосий даромад манбаи ҳисобланади.

    Гана давлати

    Гана давлати
    Фото: Britannica

    Гана 1957 йили Британия Ҳамдўстлиги таркибида мустақилликка эришади. Ҳокимиятни Кваме Нкрума бошлиқ Конвенция Халқ Партияси эгаллайди. Нкрума мамлакатда СССР моделидаги якка партиявийлик ва диктатура ўрнатади. Натижада, унга қарши мухолифат ҳаракати кучаяди ва ҳарбий тўнтариш оқибатида қулатилади. Давлатда сиёсий вазият беқарорлашиб, бир неча бор ҳарбий ва фуқаролик ҳукумати ҳокимиятга келади. Бироқ кейинги ҳукуматлар ҳам Нкрума тузумидан деярли фарқ қилмайди ҳамда мамлакатни коррупция, бюрократия ботқоғига ботиради.

    1972 йили қисқа танаффусдан сўнг Ганада ҳокимият яна ҳарбийлар қўлига ўтади. Энг майда маҳаллий идоралардан тортиб барча маъмурий институтларгача — ҳаммасини ҳарбийлар бошқаради. Ҳарбий диктаторлар томонидан бюджетнинг талон-торож қилиниши натижасида Гана 20 йил ичида Африканинг яхши ривожланган давлатидан (Гана кўчаларида Лондондагидан ҳам кўпроқ Rolls-Royce юрган), қолоқ ва мутлақ цензура ўрнатилган мамлакатига айланади. Экспортдан тушган пуллар тор доирадаги шахслар ўртасида бўлиб олинади.

    Радио инқилоби

    Ганадаги сиёсий ва ижтимоий аҳвол тобора оғирлашаверади. Мамлакатда озиқ-овқат танқислиги, инфляция ва иқтисодий турғунлик юқори даражага чиқади. Коррупциявий ҳукумат ва ҳарбий раҳбариятдан норозилик ҳарбийлар орасида ҳам пайдо бўла бошлайди. Шундай ҳарбийлардан бири Гана ҳарбий-ҳаво кучлари лейтенанти Жерри Ролингс эди.

    1979 йили сиёсий партиялар фаолиятига рухсат берилгач, Ролингс кичик партия тузади ва мамлакат раҳбари генерал Фредерик Акуфо ҳукуматини танқид қилади. Ўз атрофига тарафдорларини йиғган Ролингс давлат тўнтариши ўтказишга қарор қилади. Бунинг учун у ҳар доим мамлакатдаги улкан ўзгаришлар ва фаровонлик ҳақида гапирувчи асосий ахборот воситаси — радиони эгаллашни мўлжаллайди. Ролингс ва унинг сафдошлари пойтахт радиостанциясини қўлга киритгач, аҳолига мурожаат қилиб, уларни коррупциялашган ҳукуматга қарши курашга чақиришни мақсад қилади.

    Аккра яқинидаги Қуролли Кучлар Инқилобий Кенгаши митингида нутқ сўзлаётган Жерри Ролингс

    Аккра яқинидаги Қуролли Кучлар Инқилобий Кенгаши митингида нутқ сўзлаётган Жерри Ролингс
    Фото: Getty Images

    1979 йил май ойида радиостанция эгалланади. Ҳукумат шунчаки радиоузатишни ўчириб қўя оларди, бироқ радиони ўчириб қўйиш, аҳолини исёнкор лейтенантнинг нутқидан ҳам кўпроқ ваҳимага солиши мумкин эди. Ҳукумат кучлари радиостанциясини қамал қилади, Ролингс ва сафдошлари охиригача курашади. Аммо кучлар тенг келмайди: исёнкорлар қўлга олиниб, барчаси ўлимга ҳукм қилинади.

    Бироқ Ролингс унга хайрихоҳ бўлиб қолган кичик офицер ва аскарлар ёрдамида қочиб кетишга муваффақ бўлади. Янги тарафдорлари билан яна радиостанцияни эгаллагач, ҳукумат кучлари ўртасидаги жанг бир неча кун давом этади. Бу курашда ҳарбий-ҳаво кучлари лейтенанти ғолиб чиқади, коррупция ва давлат мулкини талон-торож қилгани учун генерал Акуфо ва яна икки генерал қатл этилади.

    «Демократия жангчиси»

    Ҳокимиятга келган Ролингс олдинги ҳарбий раҳбарлар каби давлатда ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатмайди. Мамлакатда сайловлар ўтказилади ва ҳокимият унда ғолиб чиққан Ҳилла Лиман бошлиқ фуқаролик ҳукуматига топширилади.

    Лекин Лиман ҳукумати ҳам мамлакатдаги вазиятни ўзгартира олмайди. Ташқи қарзнинг ортиши ва инфляция 140 фоизга ошиб кетиши халқнинг норозилигига сабаб бўлади. Норозиликлар тартибсизликларга айлана бошлайди. Натижада Жерри Ролингс яна вазиятга аралашади ва 1981 йилнинг 31 декабрь куни ҳеч қандай ўқ узмасдан навбатдаги давлат тўнтаришини ўтказади.

    Фото: Getty Images

    Ролингс барча вазирлик ва идораларни тарқатиб юборади ҳамда уларнинг ўрнига «инқилобни ҳимоя қилиш қўмиталари»ни тузади. Янги лидер юзлаб коррупционэрларни лавозимидан маҳрум этади. У Ганада марксистик тузум ўрнатишга уринади ва СССРдан иқтисодий ёрдам сўрайди.

    Бироқ орадан икки йил ўтгач мамлакат коммунистик йўлдан қайтади ва эркин бозор қоидалари томон йўналади. Гана диктаторининг бу қарорига совет тузумининг қулаши яқинлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гана иқтисодининг асосини ташкил этувчи кофе ва какао плантациялари хусусийлаштирилади. Мамлакат иқтисоди секин-аста тиклана бошлайди.

    Жерри Ролингс ҳаётига бир неча бор суиқасд уюштирилади. Суиқасд ташкилотчилари ва кўплаб мухолифат вакиллари қамоққа ташланади. Бу эса жаҳон ҳамжамияти томонидан Ролингсни диктатор сифатида баҳолашга олиб келади. Шунга қарамай, 1991 йили ўтказилган сайловларда Ролингс диктаторларга хос бўлмаган 58 % овоз билан ғолиб чиқади. Халқаро ташкилотлар сайловнинг демократик тарзда ўтганини эътироф этади. Кейинги йил қабул қилинган конституцияда Ганада кетма-кет бўлмаган тақдирда ҳам икки муддатдан ортиқ президентлик тақиқланади.

    1999 йили Ганага Буюк Британия қироличаси Елизавета II ташриф буюради

    1999 йили Ганага Буюк Британия қироличаси Елизавета II ташриф буюради
    Фото: Getty Images

    1983—1986 йиллардаёқ Гана ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 6,5 фоизни ташкил этади, мамлакат ташқи қарзи эса 2,5 баробар камаяди. Ганага катта инвестициялар киритилади ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш кескин ошади. Ролингс бюджетнинг 40 фоизини касалхона, мактаб, электр станциялари ва йўллар қуришга сарфлайди ва мамлакат яна Африканинг яхши ривожланган давлатларидан бирига айланади.

    1996 йилги сайловларда ҳам рақибларини кичик фарқ билан ортда қолдирган Жерри Ролингс Гананинг халқаро обрўсини ошириш учун БМТ операцияларида иштирок этади.

    2001 йили у Африка диктаторларига мутлақо хос бўлмаган тарзда Конституцияга мувофиқ навбатдаги сайловда иштирок этмаслигини билдиради ва президентлик постини мухолифат вакилига топширади. Гана тарихида биринчи бор ҳокимият тинч йўл билан мухолифат қўлига ўтади.

    Ролингс кетганидан кейин ҳам у ўрнатган демократик анъана давом этади ва ҳозирда Гана Африкадаги жуда кам бўлган либерал-демократик давлатлардан бири ҳисобланади. Ушбу хизматлари учун лейтенант Жерри Ролингс «демократия жангчиси» дея улуғланади.

    Президентликдан сўнг Ролингс сиёсатга қайтмайди ва умрининг охиригача дунёнинг турли нуфузли университетларида фалсафа, сиёсатдан маърузалар ўқийди ҳамда шу орқали тирикчилик қилади. Ролингс 2020 йилда ўз ватанида вафот этади, экс-президент иззат-икром билан дафн қилинади.

    Фото: Citinewsroom

    Ролингс мероси ҳақида икки хил қараш мавжуд. Баъзилар уни мухолифатни қамаган ёки сургун қилган диктатор деб билса, кўпчилик уни Ганага сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва асосийси, демократия олиб келган инсон деб билади. Аслида ҳам Жерри Ролингс Гана аҳолисини сиёсий жараёнларда қатнашишга, сиёсий селекторатга айлантиришга муваффақ бўлади.

    1999 йили (Ролингс кетишидан икки йил олдин) Ганада аҳоли жон бошига ЯИМ миқдори 1900 АҚШ долларини ташкил этган. Гана ҳозирда дунё миқёсида энг кам ривожланган давлатлардан бири ҳисобланса-да, Африка давлатлари орасида энг тез ривожланаётган иқтисодга эга ўлка сифатида баҳоланади.

    06.04.2022, 19:58   Изоҳ (0)   45600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way ll: Муборак вақтда — муносиб ҳадя 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Havas Holding Франциянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича халқаро сертификациядан муваффақиятли ўтди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    WayChat – бизнес ва инвестицияларни муҳокама қилиш учун янги платформа


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.