• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Ҳар қандай кишини ҳайратда қолдирадиган ғаройиб табиат ҳодисалари (фото)

    Агар керакли вақтда ва керакли жойда бўлсангиз, шундай махсус эффектларга гувоҳ бўлишингиз мумкинки, ҳеч қандай Голливуд блокбастери сизни ҳайратда қолдира олмайди. Даниядаги миллионлаб қора чуғурчуқлар, океан қирғоқларида порловчи тўлқинлар ва Антарктидадаги зумрадли айсбергларни кўрганингизда табиат мўъжизасидан лол қоласиз.

    Қора қуёш

    Фото; Wikimedia Commons

    Фото; Wikimedia Commons

    Баҳор ва кузда Дания ботқоқларида кўчманчи қушларнинг тунаш учун жой танлашини кузатиш мумкин. Бундай «булут» ичида ярим миллион қуш билан танлов жуда узоқ давом этиши ажабланарли эмас. Бу ҳодиса ботаётган қуёш том маънода бутун осмонни тўлдирган чуғурчуқлар томонидан тўсиб қўйгани туфайли шундай ном олган.

    Ҳалқали камалак

    Фото: Reddit

    Фото: Reddit

    Аслида камалак тўлиқ доира шаклида бўлади. Ердан унинг фақат бир қисмини, яъни бизга таниш бўлган ёйни кўрамиз. Агар баландроққа чиқсангиз, бутун камалакни кўриш мумкин. Мисол учун, самолётда учаётган бўлсангиз ёки тоғга чиқсангиз, ҳалқали камалакни бемалол томоша қилишингиз мумкин.

    Авлиё Элма олови

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Ўткир шаклга эга бўлган баланд объектлардан (мачталар, минора учлари) пайдо бўладиган порлаш қадим замонлардан бери маълум. Баъзи денгизчилар буни яхши белги деб ҳисоблашган — денгизчиларнинг ҳомийси бўлган Авлиё Элма шарафига бу ҳодиса шундай ном олган. Момақалдироқ пайтида ер ва булутлар ўртасида кучланиш содир бўлади ва очиқ денгиздаги кеманинг устуни каби баландликдаги жисмлар атрофида электр майдони ҳосил бўлади ва унинг ионлари (зарядланган зарралари) порлай бошлайди.

    Нур таратувчи сув ўтлари

    Фото: Reddit

    Фото: Reddit

    Баъзи организмлар, жумладан, сув ўтлари, табиий кимёвий жараёнлар туфайли порлаши мумкин. Бу гўзал товланишлар сув ўтлари гуллаган даврида кузатилади. Ягона шарт — сув ўтлари ҳаракатланиши керак. Мисол учун, қирғоққа уриладиган тўлқин сув ўтларининг порлашига ҳисса қўшиши мумкин.

    Сардинялар миграцияси

    Фото: Guardian News

    Фото: Guardian News

    Майдан июлгача Африка жанубидаги океан сардинялар билан тўлиб-тошади. Миграция миқёси шунчалик каттаки, балиқларни самолётдан ҳам бемалол кўриш мумкин. Баъзида уларнинг узунлиги 7 километрдан ортиқ, кенглиги 1,5 километр ва чуқурлиги 30 метргача етади. Сардинялар саёҳат қилиши учун 21 даражадан ортиқ бўлмаган сув ҳарорати керак.

    Музли цунами

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Сув омборларида муз эриши пайтида кузатилиши мумкин бўлган томоша. Бундай цунами тезлиги одатдаги сув цунамисидан анча паст, аммо бу ҳодиса ҳам зарар етказади. Муз йўлларни вайрон қилади, транспорт ҳаракатига халақит беради, чироқ устунларини синдиради ва ҳатто уйларни сув босади.

    Лой вулқони

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Оддий вулқонлардан фарқли ўлароқ, лой вулқонлари отилаётганда лава ҳосил қилмайди. Магматик фаоллик пайдо бўлиши ҳам шарт эмас. Асосан, бундай вулқонлар сув ва сиқилган газлар таъсирида ҳосил бўлади. Ерости сувлари минерал конлар билан аралашиб, ер юзасига кўтарилади. Бундай «лава»нинг ҳарорати 2 дан 100°C гача ўзгариб туради, шунинг учун баъзи вулқонлардан ҳатто лой ҳаммомлари сифатида фойдаланилади.

    Нефрит ёки зумрад айсберглар

    Фото: East News

    Фото: East News

    Одатда музлаш жараёнида ҳаво пуфакчалари айсберг ичида қолади, улар орқали ёруғлик тартибсиз синади, шунинг ҳисобига айсберг оппоқ кўринади. Агар муз пуфакчаларсиз жуда зич бўлса, у бизга ёрқин кўк бўлиб кўринади. Агарда музлаш пайтида Антарктика музликларига хос бўлган сариқ чанг ҳам сувга тушса, муз зумрад рангида товланади.

    Мавзуга доир:

    • Канаданинг аслида қандай мамлакат эканлигини акс эттирувчи ғаройиб суратлар
    • Фото: Буюк Британияда «арвоҳ камалак» ҳосил бўлди
    • Фақатгина Тож Маҳал, Шоҳрух Хон ёки Ҳоли фестивали эмас: Ҳиндистоннинг қанчалик ғаройиб мамлакат эканини сиз ўйламаган ракурсда кўрсатиб берувчи суратлар

    06.04.2022, 19:36   Изоҳ (0)   31892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО учта давлатни Россия билан савдони тўхтатишга чақирди

    Дунё | 16 июл, 11:19

    2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари сотуви қачондан бошланиши маълум бўлди

    Спорт | 16 июл, 11:10

    Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг “Ўзкомназорат”га ўтказилди

    Ўзбекистон | 16 июл, 10:47

    Махфий схема бўйича Буюк Британияга кўчирилаётган афғонларнинг маълумотлари ошкор бўлди

    Дунё | 16 июл, 10:34

    Неймар ўзининг шахсий коллекциясига яна бир ноёб экспонат — Бетмобилнинг махсус нусхасини қўшиб қўйди

    Лайфстайл | 16 июл, 10:29

    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди

    Реклама | 16 июл, 09:00

    Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмалари чекланиши мумкин

    Дунё | 16 июл, 10:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.