Тошкент шаҳрида ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. жавобгар М.Х.нинг ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 минг доллар талаб қилиб, шундан 2,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижонда жиноят иши бўйича тергов жараёнини ижобий ҳал этиш учун 8 минг доллар олган шахс ушлангани, Сирдарёда икки маҳкумни 136 миллион сўм эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилган шахс аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Қашқадарёда нефть маҳсулотлари йўқолганини текшираётган терговчига 1,3 минг доллар пора берган корхона оператори ушланди
- Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)
- Самарқандда уйида фоҳишахона сақлаган аёл жавобгарликдан қочиш учун терговчига 3 минг доллар пора бераётганида ушланди