Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Андижоннинг Хўжаобод туманида ёғингарчиликлар сабаб номаълум ҳашарот пайдо бўлди

    04.04.2022, 22:25 59890

    Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани «Солпи» маҳалласида яшовчи фуқаролар «Дарё»га мурожаат қилиб, ҳудудда майда қора ҳашаротлар тўдаси пайдо бўлганини айтмоқда. «Дарё» мухбири Хўжаобод туманида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Солпи» маҳалласининг Саноат 1-тор кўчасида яшовчи Азиза Раҳматованинг айтишича, қора рангдаги ҳашаротлар бир ой аввал дастлаб ўчоқ атрофида пайдо бўлган.

    Азиза Раҳматова.

    Азиза Раҳматова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Аввалига бу ҳашарот ўчоқ тагида, мўри атрофида пайдо бўлди. Мен уни мўридан чиққан қора куя, қандайдир учқун деб ўйлабман. Кейин борган сари кўпайиб кетди. Секин-аста деворларга чиқа бошлади ва деразадан уйга кириб ҳамма ёқда пайдо бўлди. Уйда эса кийим-кечаклар ичига кириб, чақа бошлади. Бу ҳашарот чақаверганидан тўйиб, икки ҳафта синглимникида яшаб келдим. Мен нафақага қараб қолган одамман. Нима қилишни билмай қўшнимдан қарз олиб ‘зооаптека’дан дори олиб келдим. Уйларни дориладим, ҳақиқатда ўлди. Лекин тўлиқ йўқолмади, қайтанга мана шу боғ тарафдан яна бостириб келяпти», — дейди Азиза Раҳматова.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Яна бир фуқаро Мунисхон Йўлдошева ҳашарот ҳақида дастлаб хабар берилганида масъуллар ўрганишга келса, одамлар бунчалик жабр кўрмаган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    Мунисхон Йўлдошева.

    Мунисхон Йўлдошева.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Шуни олдинроқ келиб ўрганишса бўларди-ку. Энди ҳамма жойни ҳашарот босганда келасизларми? СЕСга мурожаат қилинди. Лекин ҳеч ким келиб ўрганмади. Кимдир келиб бунга вақтида чора кўрса, оммавий ахборот воситалари вакилларини чақиришга ҳожат бўлмасди. Бу ҳашаротлар боғдан ўтган», — дейди Мунисхон Йўлдошева.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Хўжаобод тумани бўлими бошлиғи Рустам Миркомиловнинг айтишича, ушбу ҳашаротлар намгарчиликда кўпайиб, қуёшли кунларда йўқолиб кетади. Уларни оддий оҳак кукуни билан ҳам йўқотиб юбориш мумкин.

    Рустам Миркомилов.

    Рустам Миркомилов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Ўзим ҳам шу маҳаллада яшайман. Ҳашарот пайдо бўлиб, уйларга кираётганини айтишгач, уни қандай қилиб йўқотишни сўрашганда тушунтирганман. Бу ҳашарот энг оддий заҳардан ҳам ўлади. Аслида бу ҳашарот намлик кўпайганда чиқадиган ҳашарот. Намликда кўпаяди. Кунлар исиган сари бу ҳашарот ўз-ўзидан йўқолиб, ҳалок бўлади. Бу ҳашаротларнинг инсонга зарари йўқ. Оддий оҳак кукунини бўлса-да девор атрофига сепиб қўйсак, ўша ернинг ўзида йўқолиб кетади», — дейди Рустам Миркомилов.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.

    Маҳаллада пайдо бўлгани айтилаётган ҳашаротлар.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Материални тайёрлаш жараёнида «Дарё» мухбири билан боғланган Мунисхон Йўлдошева ўрганиш олиб борилган куни маҳаллага ва уйларга дори сепилганини, натижада ҳашаротлар ўлганини билдирган. Бироқ унинг таъкидлашича, тегишли чоралар кўрилган бўлса-да боғдан чиқаётган ҳашаротлар оқими тўхтамаяпти. Қўшма корхона мутасаддиларидан боғга ҳам дори сепишлари сўралганида улар кўчатлар мева тугмагунча ҳеч қандай кимёвий воситаларни сепмасликларини билдирган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёда вабога чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда: Касалликдан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Бугун, 20:43

    Афғонистонлик аёл ўсимликдан инсультга қарши дори тайёрлади

    Бугун, 20:25

    Украина энергетика объектларига қилинган ҳужумларга “жиддий жавоб қайтаришга” ваъда берди 

    Бугун, 20:10

    Қозоғистонда 21 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимлик сотиш тақиқланиши мумкин 

    Бугун, 19:57

    Ўзбекистонда эндиликда айрим ходимларнинг иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади

    Бугун, 19:37

    Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолгани айтилган видео тарқалди (видео)

    Бугун, 19:28

    “Биз тайёрмиз” — Медведев Россия НАТО билан жанг қилиши ҳақида гапирди

    Бугун, 19:15

    “Бу — маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”. Президент маҳаллага янги ваколат топширилишини таъкидлади

    Бугун, 19:05

    “Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат қоғоз тўлдириш ва мажлисларга кетяпти” — президент

    Бугун, 18:56

    Россия Европада янги иттифоқдошига эга бўлиши мумкин — Bloomberg

    Бугун, 18:45

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?