Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев 31 март куни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида март ойи бошида кузатилган шакарга «ажиотаж» мавзусига тўхталди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли шакар нархи кескин ошган.

«Савол туғилади: ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?», — дейди президент.

Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса, ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

Кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилган. Республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар