Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетгани маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Абдулазиз Комилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди.
«Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, Абдулазиз Комиловнинг саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли айни кунларда вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)