• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уруш туфайли Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги энди нима бўлади?

    2022 йилнинг 24 февраль куни Россиянинг армияси Украинада жанговар ҳаракатларни бошлади. Ушбу уруш жаҳоннинг кўплаб давлатларидаги озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиб, бу борадаги таъминотнинг шусиз ҳам заиф бўлган глобал мувозанатини бузди. 

    Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати юзага келаётган таҳдидларни муваффақият билан бартараф этишга эришяпти, лекин асосий муаммолар ҳали олдинда. East Fruit Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, валюта курси ва макроиқтисодий барқарорликни таҳлил қилди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ушбу мақолада биз Ўзбекистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик, шунингдек, истеъмолчилар кайфияти билан боғлиқ вазиятни акс эттиришга ва истиқболни ҳамда ушбу вазиятнинг келгусидаги ривожланиш  имкониятларини баҳолашга ҳаракат қиламиз.

    Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларининг нетто-импортёри ҳисобланади. Салбий савдо баланси йилига 500 млн долларни ташкил этади.

    Шу билан бирга, импортнинг 36 фоизи – Россия, Беларусь ва Украина мамлакатларининг умумий ҳиссасига тўғри келади, яъни улар Ўзбекистонга тўғридан-тўғри озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилардир.  

    Ўзбекистонга импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг 30 фоизга яқини Россиядан, 4 фоизи Беларусдан, 2 фоизга яқини Украинадан импорт қилинади. Қайд этиш жоизки, Россиядан Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин, Чунки ушбу товарларнинг бир қисми мамлакатга Қозоғистондан воситачилар орқали кириб келади.

    Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспортида эса, ушбу уч давлатнинг умумий улуши янада юқори – бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 42 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотларининг қарийб 40 фоизи Россия бозорига Қирғизистон ва Қозоғистон орқали экспорт қилинади.

    Табиийки, узоқ муддатли истиқболда Украинадаги вазиятнинг Ўзбекистон озиқ-овқат бозорига таъсири жуда катта бўлиши мумкин.

    Ўзбекистон озиқ-овқат савдосида мазкур вазиятга нисбатан таъсирчан позициялар

    Ўзбекистонга импорт қилинадиган жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 60 фоиздан ортиғини юқори калорияли асосий маҳсулотлар, хусусан, дон ва дон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва уни ишлаб чиқариш учун хом ашё, шунингдек, шакар ташкил этади.

    Импорт конюнктурасидаги ўзгаришларга чорва учун озуқа тоифаси ва камроқ даражада гўшт импорти сезгирдир. Бу товарларнинг барчаси бўйича Ўзбекистон нетто-импортёр ҳисобланади, демак, импорт режимлари ўзгариши, импорт қилинадиган товарларнинг мавжудлиги ҳамда импорт маҳсулотларининг нархлари ички озиқ-овқат бозори ва хавфсизлигига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

    Фақат сабзавот ва мевалар бўйича (картошкадан ташқари) Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан вазият нисбатан яхши. Бироқ бу ерда ҳам Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесининг Россия билан яқин савдо алоқаларига эга бўлган бошқа мамлакатлар бозорларига мева-сабзавот етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. 

    Россияда аҳолининг сотиб олиш қобилияти пасайгани сабаб ушбу маҳсулотларга талабнинг кескин камайгани ва рублнинг кескин қадрсизланиши туфайли ўзбекистонлик трейдерлар ва ишлаб чиқарувчилар зудлик билан муқобил бозорларни излаши зарур. 

    Лекин бу осон эмас, чунки Ўзбекистондан товар экспорти логистикаси қиммат ва мураккаб. Бу маҳсулотлар тез бузиладиган тоифага киради ва уларнинг сифати Россиядан кўра талабчанроқ мамлакатлар нуқтаи назаридан яхши эмас.

    Фото: East Fruit

    Фото: East Fruit

    Муҳим импорт тоифалари

    Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари бўйича Ўзбекистоннинг Россияга қарамлиги у қадар юқори эмас – ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми қўшни Қозоғистондан импорт қилинади. Украинадан ҳам оз миқдорда дон маҳсулотлар олиб келинади.

    Ўсимлик ёғи билан боғлиқ алоҳида муаммолар йўқ – Россия Федерациясидан экспортга тақиқ қўйилмаган. 

    Шакарга келсак, муаммо жуда аниқ. Зеро Ўзбекистонга шакар ва шакарли қандолат маҳсулотлари импортининг 60 фоиздан ортиғи Россия улушига тўғри келади. Эндиликда Россия шакар экспортига тўғридан-тўғри тақиқ жорий қилинади. Украинадан шакар импорти, тахминан, 4 фоизни ташкил қилади ва бу сезиларли ҳисобланади. 

    Бразилия ва бошқа йирик етказиб берувчи давлатлардан олиб келиниши мумкин бўлган шакар хом ашёсини маҳаллий қайта ишлаш ҳажмини ошириш муаммонинг ечими бўлиши мумкин. Аммо асосий савол шундаки, Ўзбекистон корхоналарининг қуввати бунга имкон берадими?

    Умуман олганда, импорт бўйича вазият унчалик хавфли кўринмайди, шундай бўлса-да озиқ-овқат нархлари ошиши эҳтимоли – алоҳида масала. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, йил охиригача бу масала анча муҳим аҳамият касб этиши мумкин, чунки жаҳонда ҳозирча 2021 йилги ҳосил захираларидан фойдаланилмоқда.

    Доллар ва бошқа валюталарнинг сўмга нисбатан курси

    Ўзбекистонда 9 мартга қадар АҚШ доллари ва бошқа асосий валюталар курси нисбатан барқарор сақланиб қолди. Россия рубли бундан мустасно. 24 февралдан 9 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ доллари курси 1 АҚШ доллари учун 10 840 сўмдан 10 897 ўзбек сўмигача, яъни атиги 0,5 фоизга ошди. Афтидан, регулятор кутиш  позициясини эгаллади – уруш қисқа муддатли бўлиши ва кейин ҳаммаси меъёрий ҳолатга қайтиши мумкин эди. Аммо уруш чўзилиб кетди ва сўм босқичма-босқич девальвация қилина бошланди – 9 мартдан 15 мартга қадар АҚШ доллари курси 10 897 сўмдан 11 033 сўмгача, яъни бир ҳафта давомида 1,2 фоизга ошди.

    Бироқ март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойи бошларида сабзавотларни ташқи бозорларга экспорт қилиш мавсуми бошланди. Бундан ташқари, қуритилган мева-сабзавот, шунингдек, музлатилган меваларни экспорт қилиш давом этмоқда. 

    Қолаверса, ўша вақтга келиб уруш сурункали босқичга ўтаётгани ва сиёсий музокаралар ҳали кўзга кўринарли натижаларни бермаганлиги ҳақида тушунча мавжуд бўла бошлади. 15-дан 18 мартга қадар АҚШ доллари курси кескин кўтарилди — 11 033 сўмдан 11 572 сўмгача, яъни 3 кун ичида 4,9 фоизга ошди.

    Шундай қилиб, 2022 йилнинг 24 февралидан 18 мартигача Ўзбекистонда АҚШ доллари курси 1 10 840 сўмдан 11 572 сўмга, яъни 6,8 фоизга ошди. Аммо бу миллий валюталари девальвацияси жиддий тус олган асосий савдо бозорларида (Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда) Ўзбекистон товарлари нарх бўйича рақобатбардош бўлиши учун етарли эмас. 

    Бошқа томондан асосий савдо бозорларида, айниқса, Россия Федерациясида аҳолининг сотиб олиш қобилияти даражаси ҳам кескин пасайди, шу боис сўмнинг кескин девальвацияси билан маҳсулот экспортининг юқори ҳажмини сақлаб қолиш осон бўлмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий валютасининг кескин қадрсизланиши инфляция кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Фото: East Fruit

    Фото: East Fruit

    Ўзбекистонда истеъмолчи кайфияти

    EastFruit мутахассисларининг Ўзбекистон пойтахтида жойлашган супермаркетлар тармоғи дўконларидаги аудити, шунингдек, мамлакат резидентлари билан мулоқоти чоғида истеъмолчилар кайфиятида кескин ўзгаришлар сезилмади.

    Россиядан буғдой ва шакар етказиб беришнинг вақтинчалик тақиқланиши муносабати билан қисқа муддатли ажиотаж пайдо бўлди, бироқ расмий ҳукумат бунга дарҳол муносабат билдириб, Ўзбекистонда ушбу маҳсулотлар бўйича тақчиллик бўлмайди, деган баёнот билан аҳолини тинчлантирди. Масалан, буғдой бўйича маҳаллий ишлаб чиқариш ва муқобил етказиб берувчилардан импорт ҳисобига, шакар бўйича эса муқобил етказиб берувчи Бразилиядан харид ҳисобига талаб қондирилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида батафсил айтиб ўтилган. 

    Шунга қарамай, бундай тақиқнинг истеъмолчилар кайфиятига муайян даражада таъсири бўлди. Айрим савдо тармоқлари шакар сотиш бўйича чекловлар жорий этди: Korzinka’да — бир киши учун 2 кг, Маkrо’да — 4 кг,  «Ҳавас»да эса 10 кг дан сотилмоқда.  Carrefour тармоғида ҳам харидорлар киши бошига 10 кг шакарни муаммосиз оляпти. 

    Қозоғистоннинг Magnum тармоғи ҳатто паст нархларда шакар таклиф қилиш орқали Наврўз байрами кунлари харидорларни жалб қила бошлади.

    Кўплаб кекса авлод вакиллари ҳар эҳтимолга қарши макарон, дон ва бошқа зарур маҳсулотлар захирасини яратишга ҳаракат қилишди, аммо бу ҳодиса дўконларда ажиотажни юзага келтирмади, аксинча савдодаги қисқа муддатли ўсишга ёрдам берди.

    Умуман олганда, Ўзбекистон пойтахтидаги истеъмолчилар кайфиятида ўзгаришлар, жумладан, ажиотаж ёки ваҳима кузатилмади.

    Фото: East Fruit

    Фото: East Fruit

    Ўзбекистон супермаркетларидаги вазият

    Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг сабзавот ва мевалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, бошқа тоифалар, жумладан, маиший кимё, дори-дармон ҳамда бошқа зарур товарлар ассортиментида ўзгаришлар кузатилмаяпти.

    Ўзбекистондаги экин майдонлари таркибида ҳам ўзгаришлар кўзда тутилмаган. Фермерларни бундан кўра, 2022 йил март ойида кузатилган об-ҳаво аномалияларининг бўлажак ҳосилга салбий таъсири кўпроқ хавотирга солмоқда.

    Давлат назорати

    Нархларни тартибга солиш бўйича дастлабки чора-тадбирлар ҳукумат томонидан шакарга нисбатан амалга оширилмоқда. Баъзи ҳудудларда ушбу маҳсулот нархи бир килограмм учун 20 минг сўмгача кўтарилган. Шунингдек, асосан, Россиядан импорт қилинадиган гречка нархи ҳам сезиларли даражада ошди.

    Ўзбекистон ҳукумати ҳозир Россия билан савдо-сотиқда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва бунинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини камайтириш  мақсадида Осиё давлатлари, хусусан, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Хитой билан савдо алоқаларини фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Покистондан картошкадан ташқари гўшт ҳам импорт қилина бошланди.

    Бу 2022 йилда Ўзбекистоннинг мева-сабзавот экспорти имкониятларини ҳам кенгайтириши мумкин.

    Айни пайтда Ўзбекистонда озиқ-овқат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда, бироқ меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши сабаб мамлакатда инфляция даражаси ошиши ва умумий макроиқтисодий вазиятда ушбу салбий факторлар таъсирини кузатишимиз мумкин. 

    Шунингдек, келгуси ойларда озиқ-овқат нархлари ўсишининг эҳтимоли баланд, бу эса мамлакатдаги кам таъминланган аҳолининг озиқ-овқат калорияларининг минимал тўпламига эга бўлишига салбий таъсир кўрсатади. Агар Россия ва Қозоғистондан меҳнат муҳожирларининг катта қисми ишсиз қолиб қайтиб келса, бу вазият мамлакат ички бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига талабни кучайишига, ўз навбатида, бу даромадлар камайгани ҳолда импортни ошириш заруратига олиб келади.

    Мева-сабзавот маҳсулотларини Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бозорларига экспорт қилиш истиқболи ҳам ноаниқдир. Чунки ушбу мамлакатларда аҳоли даромадлари даражаси пасайиши ва миллий валюталар қадрсизланиши муаммоси мавжуд. Бу эса мамлакат фермерларининг даромади камайиши ва бу борадаги инвестиция лойиҳалари чекланишига олиб келиши мумкин.

    Жаҳонда озиқ-овқат ва энергия нархлари юқорилиги, мураккаб ва қиммат логистика, савдо тўсиқлари сони ортиб бораётган вазият бир неча йил давом этиши эҳтимоли баланд. Ва бу, шубҳасиз, глобал миқёсга эга бўлади.

    29.03.2022, 14:22   Изоҳ (0)   26880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бинолардаги тасвирлар устидан бўяб ташланаётгани йўқ». Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйлардаги мозаикалар бўйича изоҳ берди

    29.03.2022, 14:09

    Абдулазиз Комилов хорижда даволанаётгани маълум қилинди

    29.03.2022, 13:32

    Шовот тумани ҳокими алмашди. Олдинги ҳоким ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган

    29.03.2022, 13:24

    «Ўзбекистон бўйлаб рўй берган электр таъминотидаги узилиш сабаблари ҳозир ҳам ўрганилмоқда» — энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев билан суҳбат

    29.03.2022, 12:42

    «Ўзгидромет» апрелда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    29.03.2022, 12:07

    Қашқадарёнинг Китоб ва Шаҳрисабз, Жиззахнинг Бахмал туманларида қор ёғди (фото, видео)

    29.03.2022, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.