Тошкент шаҳри Сергели туманининг баъзи маҳаллаларида 30 март куни вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Сергели туманидаги газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли 30 март куни соат 09:00 дан 20:00 гача қатор маҳаллалардаги 3400 та ерлик ва 30 та кўп қаватли уйлардаги 400 та хонадон ҳамда ушбу тумандаги қатор улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Газ таъминотидан узиладиган ҳудудлар қуйидагилар:
- «Қумариқ» МФЙ;
- «Обод» МФЙ;
- «Якубова» МФЙ;
- «Зиёкор» МФЙ;
- «Қўшқўрғон» МФЙ;
- «Қурувчилар» мавзеси;
- «Қўйлиқ-6» мавзеси.
- «Хонобод» МФЙ;
- «Қозоқ овул» МФЙ;
- «Истиқлол» МФЙ;
- «Ким Пен Хва» МФЙ;
- «Беруний» МФЙ;
- «Қумариқ» МФЙ.
Изоҳ (0)