• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: булар бир хил маъноли сўз эмас — нозик маъно фарқига эга 12 та сўз

    Баъзи сўзлар мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин бўлса-да, маъно нозикликлари билан фарқ қилади. Ана шу фарқни билмаслик ёки ҳис қилмаслик сўзларни хато тушунишга ва қўллашга сабаб бўлиши мумкин. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб ана шундай сўзларнинг айримларини таҳлил қилади.

    Ёқилғи ва ёнилғи

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу икки сўз мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин. Лекин маъно қирралари фарқланади.

    Ёнилғи ёнадиган суюқ модда, суюқ ёқилғини билдиради. Бензин, керосин, солярка ва шу каби маҳсулотлар ёнилғи саналади.

    Ёқилғи эса иссиқлик энергияси олиш учун ёқиладиган ашёни англатади.

    Ёнилғи ўрнида ёқилғи сўзини ишлатиш таҳрир нуқтаи назаридан хато. Дейлик, нон ҳам, шўрва ҳам моҳиятига кўра бир ишни бажаради – қорин тўйғазади. Лекин нонни ичиб бўлмайди, шўрвани эса ичиш мумкин. Шу сингари ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, жамоат транспорти ёқилғисини тежаш каби ибораларда ёқилғи ўрнида ёнилғи сўзини ишлатиш яхшироқ ва тўғрироқдир.

    Миллий энциклопедия бу сўзга шундай изоҳ беради:

    «Двигательларда ишлатиладиган ёқилғи, масалан, бензин, керосин, ядро ёқилғиси, реактив ёқилғи ва бошқалар ёнилғи деб аталади».

     Исроф ва увол

    Исроф ва увол сўзлари маъно жиҳатидан яқин, баъзан бир-бирининг ўрнида алмашлаб қўллаш ҳам мумкин. Бироқ айрим ҳолатларда иккиси икки хил мазмунни англатади.

    Исроф сўзи арабчадан олинган, ортиқча ва кераксиз сарфни англатади. Исроф ҳақидаги тушунча халқимизга Ислом дини таъсирида сингган, динимиз исрофни қоралайди ва ундан қаттиқ қайтаради.

    Увол ҳам арабчадан, бугунги ўзбек тилида асосан фойдасиз ёки бевақт йўқ бўлиш, йў­қо­лиш; нест-нобуд бўлиш маъносида ишлатилади. Бу маъноси билан исроф сўзига синоним саналади.

    Энди маъно қирраларидаги фарққа келсак.

    Дейлик, кечки овқат керагидан ортиқча тайёрланди ва ортиб қолди. Сақлашнинг иложи йўқ, эрталабга қолса, айнийди. Уни айнитиб қўйиш ҳам исроф, ҳам увол. Лекин сиз шу ортиқча қисмини бир амаллаб, истамасангиз ҳам едингиз. Мақсад – увол бўлмасин. Тўғри, бунда овқат увол бўлмади. Лекин барибир исроф бўлди. Чунки унга кетган ортиқча масаллиқ олиб қўйилганда, эртага бошқа овқатга ишлатиларди. Керагидан ортиқ ейиш эса сизнинг соғлиғингизга, кайфиятингизга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Соғлиқнинг ёмонлашиши кун келиб шифокор хизматига ёки дори-дармонларга пул сарфлашга, оворагарчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Булар ҳам эҳтимолий ортиқча сарфлар, яъни исрофдир.

    Қитъа ва материк

    Қитъа – Ер юзидаги қуруқликларнинг атрофидаги ороллар билан бирга шартли равишда ажратилган қисмлари. Қуруқликнинг қитъаларга бўлинишини материкларга бўлинишидан фарқлаш керак. Қитъаларнинг баъзилари материкларга тўғри келади. Европа ва Осиё қитъалари 1 та материкка жам бўлади, Америка қитъаси эса 2 та материкдан иборат.

    Миллий энциклопедияга кўра, айрим олимлар Тинч океаннинг жануби-ғарбида жойлашган барча оролларни – Океанияни ҳам баъзан 7-қитъа ҳисоблайди.

    Гоҳида Арктикани ҳам алоҳида қитъа деб санашади.

     

    Дунёни қисмларга бўлиш анча баҳсли мавзу. Турли маданиятлар ва анъаналарга кўра, бир нечта вариантлар бор. Кимдир жаҳонда 4 та материк бор деса, кимдир 7 та материк бор деган фикрда. Масалан, Хитой, Ҳиндистон, Ғарбий Европа ва инглиз тилли мамлакатларда 7 та материк бор деб ҳисоблашади. Материклар эса Ер шарининг денгиз ва океанлар билан қуршаб олинган энг йирик қуруқликларидир. 6 та материк бор: Евросиё, Шимолий Америка, Жанубий Америка, Африка, Австралия ва Антарктида.

    Демак, материклар – сув билан ўралган катта қуруқлик, қитъалар эса шартли равишда бўлинган йирик қуруқликлардир.

    Туршак ва баргак

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Туршак – данаги билан қуритилган ўрик:

    Дас­­турхонда туршак, олмақоқи, ёнғоқ, па­тир бўларди.Ш. Холмирзаев, «Оғир тош кўч­са».

    Баргак эса данаги олинган ҳолда қуритилган ўрикни англатади. Асли форсча бу сўзнинг ўзбекчаси – ўрикқоқи:

    – Айтгандай, Қурбон акани биринчи марта томга баргак ёяётганимда кўрганман, – деди Меҳри опа.А. Эшонов, «Дутор».

    Воҳа ва водий: фарқи нимада?

    Воҳа араб тилидан кирган, ўзбек тилида чўл ва чалачўлларда обод қилинган ерни англатади.

    Водий сўзи ҳам араб тилидан кирган, ўзбек тилида дарё бўйлаб чўзилган ёки тоғлар орасидаги кенг текислик; экин экиладиган, обод ер; мамлакат, юртнинг бир бўлаги; диёр маъноларига эга. Кўчма маънода бирор нарса учун хос бўлган жой, маконни англатади.

    Ҳудуд номлари билан ишлатганда воҳа ва водийнинг битта аниқ, кескин фарқи бор: воҳа – чўл ва чалачўл ҳудудда обод қилинган жой, водий эса дарё ёқаси бўйлаб жойлашган ёки тоғлар орасидаги текислик жой:

    Зарафшон воҳаси. Хоразм воҳаси. Тошкент воҳаси. Бухоро воҳаси.

    Фарғона водийси. Сурхон-Шеробод водийси. Қашқадарё водийси (вилоятдаги водий, Зарафшон тизмасининг жануби-ғарбий тармоқлари оралиғида). Ҳисор водийси.

    Воҳа ва водий тушунчаси вилоят тушунчасидан фарқланади. Воҳа ва водий бир вилоят ҳудудидан катта бўлиши ёки бир вилоят ичида бир неча воҳа ё водий жойлашиши ҳам мумкин. Миллий энциклопедияга кўра, Фарғона водийсида бир нечта катта воҳалар бор.

    Кашф ва ихтиро

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Изоҳли луғат икки сўзни маънодош сифатида шарҳлаган. Аммо Миллий энциклопедия икки тушунчани фарқлаган:

    Ихтиро — халқ хўжалигининг турли соҳаларида, ижтимоий-маданий, қурилиш ва мудофаа соҳаларида ижобий самара берадиган, ўзига хос техникавий ечимга эга бўлган янгилик. Тор маънода – давлат томонидан тан олинадиган ва тегишли қонун билан муҳофаза қилинадиган янги техник ечим. Ҳар қандай янгилик ихтиро бўлавермайди. Масалан, қуруқ илмий қоидалар, хусусан, кашфиётлар, амалга ошириб бўлмайдиган ва хато таклифлар (масалан, абадий двигатель яратиш ҳақидаги таклифлар) ихтиро ҳисобланмайди. Ихтирода ҳал қилинадиган масала фақат назарий эмас, балки амалий эҳтиёжларни қондирадиган бўлиши керак.

    Кашфиёт — изланиш, текшириш, илмий тадқиқот натижасида, баъзан эса тасодифан топилган, яратилган илмий янгилик. Кашфиёт туфайли моддий дунёнинг илгари инсониятга маълум бўлмаган объектив қонуниятлари, хоссалари ва ҳодисалари маълум бўлади...

    Кашфиёт натижасида муайян қонуниятлар яратилади, ихтиро натижасида эса муҳим янгиликлар яратилиши мумкин.

    Автомобиль ва самолётнинг яратилиши – ихтиро. Лекин Галилео Галилейнинг қушларнинг учишига тақлид қилиб самолётнинг учиш схемасини яратиши кашфиёт ҳисобланади.

    23.03.2022, 07:40   Изоҳ (0)   86828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.