Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Жо Байденнинг администрацияси Украинадаги уруш фонида 400 нафар россияликка қарши янги санкцияларни тайёрламоқда. Уларнинг 328 нафари Россия Давлат думаси депутатлари ва рус элитаси вакилларидир, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Нашр маълумотларига кўра, санкциялар Европа Иттифоқи ва «Катта еттилик» (G7) аъзолари билан келишилган. Байден ушбу янги чекловларни 24 март куни Европага амалга оширадиган ташрифи давомида эълон қилиши кутилмоқда. Оқ уйнинг маълум қилишича, шу куни Брюсселда НАТОнинг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади.

Reuters’нинг ёзишича, Ғарб давлатлари, шунингдек, Россиянинг «Катта йигирмалик» — Г20’га аъзолигини муҳокама қилади. Олдинроқ Польша Америка ҳукуматига Россияни гуруҳдан чиқариб юбориш таклифини берганди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Вашингтон ва унинг иттифоқчилари ушбу масалани муҳокама қилаётганини тасдиқлаган.

Аввалроқ АҚШЕвропа Иттифоқи ва бошқа давлатлар Россиянинг Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олиб, Украинага бостириб кирганидан сўнг унга қарши бир неча бор санкциялар жорий қилган. Чекловлар банк сектори, авиация, қатор юқори мартабали сиёсатчилар ва амалдорлар, ишбилармонлар, шунингдек, шахсан Россия президенти Владимир Путин ва унинг атрофидагиларга тааллуқли бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади