Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 25-турида «Ан-Наср» 17 март, пайшанба куни «Ал-Фейҳа» билан баҳс юритди.
Ар-Риёдда кечган баҳс мезбон «Ан-Наср»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳс тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол 74-дақиқада пойтахт клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов томонидан киритилди.
Қайд этиш керак, Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлаб, 90-дақиқада алмаштирилди.
Маълумот учун, «Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатининг 25-туридан кейин 48 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 1-поғонадаги «Ал-Иттиҳод»дан (57) 9 очкога ортда қолмоқда.
Машарипов ушбу мавсумда (чемпионат доирасида) бунгача 20 та ўйин, ўтказиб, 4 та голли узатмага муаллифлик қилганди.
Саудия Арабистони чемпионати
25-тур баҳси
17 март, пайшанба
Изоҳ (0)