Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция прокуратураси Fox News телеканали оператори, франко-ирландиялик Пьер Закрзевскининг ўлими юзасидан ҳарбий жиноятлар бўйича тергов бошлади, деб ёзмоқда Deutsche Welle.

Пьер Закрзевски (чапда)

Пьер Закрзевски (чапда)
Фото: Instagram

Закрзевски ва украиналик продюсер Александра Кувшинова 14 март куни Киев ташқарисидаги Горенка қишлоғида машинаси ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганди.

«Террорчиликка қарши прокуратура халқаро ҳуқуқ билан ҳимояланган шахсга қасддан зарар етказиш ва жанговар ҳаракатларда қатнашмаган тинч аҳолига атайлаб ҳужум қилиш тўғрисидаги айбловларни текширади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, терговни Франция бошлаган, чунки вафот этган оператор Франция фуқаролигига эга эди.

Ўша отишмада Fox News мухбир Бенжамин Холл ҳам жароҳатланган, ҳозир у Украинадан олиб кетилган. Фожиа вақтида Fox News ходимлари Киев яқинидаги жангларни ёритаётган бўлган, улар Украинадаги можаро ҳақида репортаж узатаётганда отишмага учраган.

13 март куни Украинадаги урушда журналистлар билан боғлиқ биринчи ўлим кузатилганди: Ирпен шаҳрида америкалик журналист Брент Рено ҳалок бўлган. Ренонинг ўлимидан сўнг журналистларга Ирпенга кириш тақиқланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди