Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрталаб бўтқа истеъмол қилиш бу нафақат болалар учун, балки соғлиғига ғамхўрлик қиладиган катталар учун ҳам ажойиб нонуштадир. Оддийгина сули ёрмаси ишатаҳа очар бўлмаслиги мумкин, аммо агар уни қўшимчалар билан бирга тановул қилинса, ҳам мазали, ҳам фойдали бўлиши шубҳасиз.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Майдаланган сабзи

Ёнғоқ, уруғ ва мевалар аниқ қўшимчалардир. Аммо одатдаги нонуштани ёрқин ранглар билан бойитиш янада ажойиб. Майдаланган сабзи сули ёрмасига ширин таъм қўшади ва бета-каротин, антиоксидант ва клетчаткалар билан бойитади.

Гулкарам

Гулкарам ва сули ёрмаси ажойиб комбинация. Гулкарам паст гликемик индексли клетчатканинг ажойиб манбаси бўлиб, у қонда шакар даражасини назорат қилишга ёрдам беради.

Хурмо сиропи

Асал ва заранг (клен) сиропи ҳам яхши танлов, аммо хурмо сиропи янада фойдали. Таркиби магний ва калийни ўз ичига олади, яъни бу қўшимча нафақат ширин таъмга, балки стрессга қарши хусусиятларга ҳам эга.

Йўлбарс ёнғоқ

Баъзан улар майдаланган ерёнғоқ деб ҳам аталади. Бироқ аслида, бу ёнғоқ эмас, таснифга кўра, улар картошка билан бир хил тоифаларга киради. Йўлбарс ёнғоқларининг шакли нўхатга ўхшайди ва одатдаги бодомдан кўра ширинроқ бўлади. Ушбу қўшимча пребиётик ҳисобланади ва ичакда мувозанатли микробиомани яратишга ёрдам беради.

Зиғир уруғлари

Бу уруғлар таъмга катта таъсир кўрсатмайди, лекин сули ёрмасининг фойда ва озуқавий қиймати бир неча марта ортади. Зиғир уруғини орқали омега-3, синк ва кальцийнинг қўшимча дозасини олиш мумкин.

Йогурт

Шакарсиз йогурт билан бирга сули ёрмаси кўпроқ оқсилга эга бўлади. Таркибда пробиётиклар, кальций ва B12 витамини мавжудлиги учун ҳам ушбу қўшимча фойдали ҳисобланади.

Резаворлар

Бу жуда яхши танлов бўлмаслиги мумкин, аммо малина, қулупнай, клюква, смородина, қорағатдан хоҳлаганча қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди