Ёзув — миллатнинг коллектив хотираси. Ҳар қандай жамият тарихи, орзу-умидлари, илмий-маданий ютуқлари аввало унинг расмий тилида ва алифбосида ифода этилади ва келажак учун асраб қўйилади. Шу боис ҳам имло масаласига юзаки қараб бўлмайди.
Ўзбек тили имлоси бугуннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Расмий ҳужжатлардан тортиб, кундалик ёзишмаларда ҳамюртларимиз имловий хатоларга йўл қўяётгани жамиятнинг зиёли қатламини асосли ташвишга солмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш учун ҳукумат ҳам, кенг жамоатчилик ҳам кўплаб конструктив таклифлар билан чиқмоқда ва бу қувонарли ҳол, албатта.
«Savodxon» лойиҳаси (savodxon.uz) имло муаммоларига замонавий ахборот технологияларини ишлатган ҳолда ечим топиш истаги билан яратилган хизмат. У ўзбек тилида ёзилаётган ҳар қандай матн амалдаги расмий имло қоидаларига монанд бўлишини таъминлайди. Дастур матнда йўл қўйилган имло хатоларини аниқлайди ва уларни тузатиш учун тўғри сўз муқобилларини таклиф қилади.
Дастур имкониятлари онлайн хизмат шаклида тақдим этилади. Улардан бевосита savodxon.uz сайтининг ўзида фойдаланиш мумкин. Бу айниқса веб-сайт администраторлари, журналист ва блогерлар учун жуда қулай.
Шунингдек, дастурнинг Microsoft Word ва Excel дастурлари учун махсус иловалари ҳам бор.
Ушбу иловалар расмий ҳужжатлар билан ишлайдиган давлат ва хусусий ташкилот ходимлари учун жуда қулай. Иловалар таҳрир қилинаётган ҳужжатдаги имло хатоларини тегишли дастурнинг ичида бевосита тузатиш имконини беради. Бу эса иш самарадорлиги учун жуда муҳим. Иловаларни ушбу саҳифадан юклаб олиш мумкин. Саҳифада бошқа яна кўпгина фойдали дастурий воситалар ҳам тақдим этилган.
Бугунгача «Savodxon» дастури имкониятларидан кўплаб ташкилотлар фойдаланиб келмоқда. Уларнинг кўпчилиги «корпоратив мижоз» тарифлари тақдим этадиган чегирмалардан унумли фойдаланишади.
«Savodxon» лойиҳаси ва унинг хизматлари ҳақида батафсил маълумот лойиҳа сайтида келтирилган.
Қўшимча саволлар билан savodxonuz Telegram манзилига мурожаат қилиш мумкин.
Facebook: facebook.com/savodxon
Instagram: savodxonuz
Telegram канал: t.me/savodxon_uz
Telegram бот: savodxonBot
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)