Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

21–27 февраль кунлари очиқ биржа савдолари орқали жами 2 203,8 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган. Бу ҳақда «ЎзРTХБ» ахборот хизмати ҳафталик ҳисоботига таяниб, «Review.uz» хабар бермоқда.

Фото: «ЎзРTХБ» АЖ

Фото: «ЎзРTХБ» АЖ

Ўтган ҳафта давомида, яъни 21—27 февраль кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 495,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,5 фоизга кўп, деб хабар бермоқда «ЎзРTХБ» ахборот хизмати.

Бунда сотувларнинг 88,3 фоиз — биржа савдолари; 0,5 фоиз — кўргазма-ярмарка савдолари; 10,9 фоиз — электрон давлат харидлари ва 0,3 фоиз — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 731,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 45,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Бу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 526 та авторақамлар сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,2  фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга; 7,7 фоиз иккинчи; 8,8 фоиз учинчи; 11,8 фоиз тўртинчи; 23,3 фоиз бешинчи ва 43,3 фоиз олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Бу даврда биржа савдолари орқали жами 2,2 трлн сўмлик товар ресурслари сотилди.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдолари орқали 7 855 тонна шакар сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8,3 млн сўмдан 8,2 млн сўмгача пасайган.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 207,9 минг тонна цемент қўйилди ва улардан 135,4 минг тоннаси, яъни 65,2 фоизи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 27,1 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 572,9 минг сўмдан 556,8 минг сўмгача, яъни 2,8 фоизга га пасайди. Савдоларда ҳар куни ўртача 310 харидор иштирок этган.

Суюлтирилган газ

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 4 411 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва уларнинг барчаси сотилди.

Бу даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3,77 млн сўмдан 3 73 млн сўмгача, яъни 1,2 фоизга пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 3,8 млн сўмни ташкил этди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди