Шавкат Мирзиёев 1 март куни ўтказилган йиғилишда аёлларнинг саломатлигини тиклаш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда президент матбуот котиб хабар қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилда:
- қўшимча 6 минг нафар аёлларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилади (2021 йилга нисбатан 5 баравар кўп). Бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади;
- республика бўйича 10 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланади;
- 3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилади, бунинг учун бюджетдан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади;
- 2022—2025 йилларда 227 та туғуруқ комплекси ҳамда 46 та туманлараро перинатал марказлари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади;
- 9—12 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлаш ва бошқа 12 турдаги вакциналар учун 200 миллиард сўм ажратилади;
- туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола парваришидаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш кўлами кенгайтирилиб, маблағлар ҳажми 30 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача оширилади.
Изоҳ (0)