• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аскарлар бизни отиб ташламоқчи бўлди» — Украинадан қайтган ўзбекистонлик аёл

    Украинада давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар сабабли кўплаб давлатлар ўз фуқароларини мамлакатдан эвакуация қилмоқда. 28 февраль куни Украинада яшаётган 251 нафар ўзбекистонлик ҳам Польша орқали Тошкент шаҳрига олиб келинди. «Дарё» мухбири эвакуация рейсларининг дастлабкисида қайтган Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлашди.

    Киевда оиласи билан 4 йилдан бери яшаб келган Барно Собирова Польша чегарасига етиб олгунча бўлган вақтда бошидан ўтган воқеаларни сўзлаб берди.

    «Украинада ‘домъда яшардик. 24 февраль куни бомба портлаб, уйимиз деразалари тебраниб кетди. 25 февралгача уруш тўхтар деб ўйладик. Кейин эрим: ‘Тўхтамайди, шекилли, ҳамма Польшага қараб кетяпти’, — деди. Ўзимизнинг машинамиз бор эди. Биз ҳам унда Польшага қараб йўлга чиқдик. Машинада кетяпмиз, орқамизда қолган ерларда портлашлар бўляпти. Агар бир соат кечикканимизда Киевдан чиқа олмай қолар эдик. Тўғриси, ҳаётдан умидимни узгандим. Орқамиздан етиб келишади, деб ўйладим. Кўчада танклар, ‘солдатълар турганини кўрдим. Жуда ҳам қаттиқ қўрқдим. Танклар орасидан ўтиб кетдик. Украинадан Польша чегарасига келгунча машиналар жуда тирбанд эди. Кўплари ‘авария’ бўлиб кетган. Тирбандликдан амаллаб ўтиб олдик.

    Бизни яна қаттиқ қўрқитган ҳолат билмаган ҳолда бошқа йўлдан юрган эканмиз. У ердан украин аскарлари чиқди. Улар бизни душман деб ўйлашди. Ҳатто отиб ташламоқчи бўлишди. Болам ва мени кўриб, Украинадан қочиб келаётган одамлар эканимизга ишонишди. Кейин бизни қўйиб юборишди. Уларнинг автоматларини кўриб қўл-оёғим титрарди. Машинада эримнинг ўртоқлари ҳам бор эди. Улар: ‘Бир ўлиб тирилгандек бўлдик’, дейишди.

    Йўлда 2 кун юрдик. Эрим машинани ухламасдан ҳайдади. Тирбандликда ‘авария’ бўлиб ётган машиналарни кўриб қўрқдим. Биз бу йўллардан ўта олармиканмиз, юртимизга қайта олармикинмиз, деб роса ўйладим. Кейин Польша чегарасига келдик. У ерда бизни Ўзбекистон элчихонаси ходимлари яхши кутиб олди. Озиқ-овқат билан таъминлашди. Президентимизга Польшага самолёт қўйганлари учун раҳмат айтамиз. Худога шукр, ватанга қайтиш насиб қилди.

    Машинамиз ҳозир Украина—Польша чегарасида қолган. Эрим ҳам Польшада қолиб кетдилар. Чунки анчадан бери Украинада яшаётган эдик. Энг ёмони, йиллар давомида топган пулларимизнинг ҳаммаси қолиб кетди. Бир тийин пулсиз йўлга чиқдик. Шунинг учун эрим пул ишлаб кейин бораман, деб қолди», – дейди илк рейс билан Тошкент шаҳрига учиб келган хоразмлик йўловчи.

    Яна бир йўловчи Шаҳриёр Эшонов ҳам Киев шаҳрида яшагани, Ўзбекистонга қайтгунча нималар юз бергани ҳақида гапирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Украинада уруш бошланган вақтда бир кеча метрода тунаб қолдик. Эртасига Польшага қараб йўл олдик. Биз Киевдан чиқиб кетганимиздан сўнг, кўприк портлатилиб, шаҳарда уруш бошланиб кетган. Биздан 2 километр узоқликда кучли портлаш овози эшитилди. Бомба портлаганда ер қимирлаб кетди. Кўчаларда одамлар ҳам, машиналар ҳам жуда кам эди. Бор машиналар ҳам бошқа давлат ёки шаҳарга кетаётганларга тегишли. У ерда ўзбеклар бир-бирига ёрдам берди. Машинаси борлари қолган ватандошларини Львовгача элтиб қўйди. Польшага борганимизда Ўзбекистон элчихонаси вакиллари бизни кутиб олишди. Биз учун ҳамма шароитлар яратиб берилди. Ўзбекистон ҳукуматига раҳмат», – деди у.

    Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматовнинг таъкидлашича, Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликлар учун етарлича рейслар йўлга қўйилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳукуматимиз томонидан Украинадаги фуқароларимизни эвакуация қилиш, уларни мамлакатга хавфсиз етказиб келиш бўйича тизимли ишлар қилиняпти. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан махсус тезкор штаб ташкил этилган. Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги фуқароларимизни мамлакатнинг турли шаҳарларидан тўплаб, Польша ҳудудига олиб ўтмоқда ва у ердан махсус рейслар орқали Ўзбекистонга жўнатмоқда. Рейсларнинг барчаси ҳукумат томонидан бепул амалга оширилмоқда. Ушбу рейсларда келган йўловчилардан чипта учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди. Шу ўринда айрим ижтимоий тармоқларда мазкур рейсларга чипталар сотилаётгани ҳақидаги турли ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Фуқароларимиздан бу каби хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда фуқароларни Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хавфсиз ҳудуд — Польшага олиб ўтилиши билан яна қўшимча рейсларни ташкил этилиши кўзда тутилган», — деди вазирлик вакили.

    Мавзуга доир: «2 минг киши кўзим олдида ўлди». Украинадан қайтган ўзбекистонликлар кўрганларини сўзлаб берди

    Аввалроқ 28 февраль куни Украинадан Ўзбекистонга 251 нафар фуқаро махсус рейслар орқали олиб келингани хабар қилинганди. 1 март куни эса яна 258 киши Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.

    Маълумот учун, Украина ҳудудида бўлган 1,5 минг нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси Польша орқали эвакуация қилинади. Айни пайтгача учинчи самолёт эвакуация қилинаётган ўзбекистонликларни Польшадан Тошкент халқаро аэропортига олиб келмоқда. 2 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

    01.03.2022, 20:11   Изоҳ (0)   100115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда» — Марказий банк

    01.03.2022, 19:57

    Шавкат Мирзиёев сериалларда аёллар образи жуда юзаки, салбий тарзда кўрсатилаётганини танқид қилди

    01.03.2022, 19:46

    Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилидан магистратурада ўқиётган қизларнинг контракти бюджетдан тўлиқ қоплаб берилади

    01.03.2022, 19:35

    Сурхондарё вилоятидаги чорвачилик мажмуаси 61 млрд сўмга аукционга қўйилди

    01.03.2022, 19:24

    Ўзбекистонда 2021 йилда 18—30 ёшдаги аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2 баравар кўпайган

    01.03.2022, 19:13

    Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ 102,5 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширади

    01.03.2022, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.