Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Украинадаги жорий ҳарбий амалиётини ўта секин деб атади ва «Украинанинг барча йўналишлари ва ҳудудида кенг кўламли операция» ўтказишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Қодировнинг таъкидлашича, «миллатчилар кучдан бошқа тилни тушунишга қодир эмас».

«Аниқ қарор қабул қилиш ҳамда барча йўналишларда ва Украина ҳудудида кенг кўламли операцияни бошлаш вақти келди. Мен шахсан бир неча бор террорчиларга қарши тактика ва стратегиялар ишлаб чиққанман, жангларда қатнашганман. Менинг тушунишимча, Украинада танланган тактикалар жуда секин. Бу узоқ давом этади, ва фикримча, самара бермайди», — деб ёзади у.

Чеченистон раҳбари, шунингдек, Киев «икки марта музокара қилишдан бош тортгани» сабабли Москвада «тактикани ўзгартириш» чораси қолганини айтди.

Мурожаати охирида у олий бош қўмондон сифатида Владимир Путиндан «барча махсус кучларга тегишли буйруқ беришни» сўради.

27 февраль куни президент Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов билан учрашди. Йиғилишда у тўхтатувчи кучларни махсус шай ҳолатга келтиришни буюрган. Тўхтатувчи кучлар жумладан ядровий кучларни англатади. Путин ушбу қарорни НАТОдаги етакчи давлатларнинг юқори мансабдор шахслари «Россияга қарши тажовузкор баёнотлар янграшига йўл қўяётгани» билан изоҳлаган.

Украинада операция бошланганидан бери россиялик ҳарбийлар Украинанинг 975 та ҳарбий инфратузилма объектларига зарба берди, деб маълум қилди 27 февраль куни эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги. Зарбалар радар постлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қўмондонлик пунктлари ва алоқа марказларига берилган. Амалиёт давомида Россия Қуролли Кучлари қўшинлари ракеталар, самолётлар, вертолётлар ва дронларни уриб туширди, шунингдек, танклар, зирҳли жанговар машиналар ва бошқа қуролларни йўқ қилди, дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги Россия кучлари фақат Украина ҳарбий объектларига зарба беришини иддао қилди ва мамлакат тинч аҳолиси хавф остида эмаслигига ишонтирди.

Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди