Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилишича, шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида бекатларни намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш таклиф этилмоқда.

Қарор билан «Автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисида»ги низом ҳам тасдиқланади.

Ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

2022 йил 1 сентябрга қадар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлган амалдаги автобус бекатларида йўловчилар, шу жумладан, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш чоралари кўрилиши ҳам белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль
Бизнес
Кремний водийсини забт этган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос: Асрор Арабжонов АҚШга қандай бориб қолгани, виза ва стартаплари ҳақида