Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар бошқа давлатлар билан биргаликда глобал стратегик захиралардан кўпроқ нефть чиқариш устида ишлаётганини маълум қилди, деб хабар беради Reuters.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Америка президентининг сўзларига кўра, ушбу қадам энергия нархининг кўтарилишини ушлаб туриш учун мўлжалланган ва таъминот хавфсизлигини таъминлаш учун зарур. Шунингдек, у АҚШ ҳар қандай узилишнинг олдини олиш учун энергия таъминотини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.

«Биз асосий энергия истеъмол қилувчи йирик мамлакатларнинг стратегик нефть захираларидан жамоавий чиқаришни ошириш учун бутун дунё мамлакатлари билан фаол ишламоқдамиз. Қўшма Штатлар шароит тақазо этса, қўшимча баррель нефтларни чиқаради», — дейди Байден.

Айни вақтда Америка Стратегик нефть захираларида (SPR) 582,4 миллион баррелга яқин нефть сақланмоқда — бу сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакат Халқаро энергетика агентлиги аъзоси сифатида бундан сезиларли даражада кўп ҳажмда нефть сақлаши белгиланган.

Агентлик маълумотларига кўра, Халқаро энергетика агентлигига аъзо мамлакатларнинг жами нефть захиралари 2021 йил декабрь охирида ҳукуматларнинг фавқулоддаги ҳолатлар учун мўлжалланадиган захираларида сақланадиган 1,5 миллиард баррель билан бирга, 4,16 миллиард баррелни ташкил этган.

Таъкидлаш керакки, АҚШ президентлари SPR захираларидаги нефтларни фавқулодда сотишга уч марта рухсат берган. Охирги марта 2011 йилда, ОPЕК таркибига кирувчи Ливиядаги урушда. Шунингдек, сотувлар 1991 йили Форс кўрфазидаги уруш вақтида ҳамда 2005 йилда ёпирилган «Катрина» тўфонида амалга оширилган.

24 февраль куни Европада газ алмашинуви нархи 41 фоизга ошгани тўғрисида хабар берилганди. Бу газ фьючерслари учун 190 еврога яқинлашган ўтган декабрдан бери энг юқори ёқилғи нархидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Tashkent Index’даги талабалар мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди — вазирлик
Дунё
Ёниб кетган “Апполон-1” экипажи, Бразилияда 242 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тунги клубдаги ёнғин ва Москвада ўтказилган Лениннинг дафн маросими. Кун хронология...
Маҳаллий
Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови тикланди