Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг қабулига борган ОАВ вакиллари ва ҳокимни ҳимоя қилишга уринган аёл воқеаси акс этган видео тарқалгач, кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Баҳром Ҳайдаров.

Баҳром Ҳайдаров.
Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири Андижон шаҳри ҳокими билан шу ҳақда суҳбатлашди.

«Аслида бу воқеага ўн беш-йигирма кун бўлди. Ўша куни қабул куним эди. Хонамда қабул ўтказаётгандим. Одатда ҳар куни кечқурун қабулимда фуқаролар бўлади. Бунақа пайтда одамларни куттириб қўйиб, бошқалар билан гаплашолмайман. Қабулимга келган блогерлар келибоқ камераларини ёқишган. Қабулга келганлар эса буни кўтаролмайди. Улар менинг олдимга дард билан келяпти, шу боис кўпчилиги қўрққанидан ташқарига чиқиб олган. Мен эса ташқарида нима бўлаётганини билмаганман. Сўраганимда ўша аёл блогерлар билан жанжал кўтарганини айтишди. Кейин нима бўлганини билмайман», — дейди Баҳром Ҳайдаров.

Баҳром Ҳайдаров ОАВ вакиллари ва аёл воқеасида журналистларни айбламоқда. Ҳокимнинг сўзларига кўра, у қабулига келган журналистлар қайси масалада гаплашмоқчи бўлганини ҳам яхши билган.

«Блогерлар бу ерга келишганида тартибсизлик ёки бошқа нарса бўлса-да, бу даражага боришлари керак эмасди. Келиб мен билан гаплашиши лозим эди. Келсин, мен тайёрман, жавобим ҳам тайёр. Нима учун мурожаатчининг ерини олиб қўйдим? Нима учун бунақа бўлди? Ҳамма саволига жавоб беришга тайёрман», — дейди шаҳар ҳокими.

Шаҳар ҳокими ўзини ҳимоя қилишга уринган аёлнинг тўполончи эканини, ҳокимлик биносига ҳам ўзи кириб келганини айтмоқда.

«У аёлнинг ўзи тўполончи. Унинг қизини операция қилишга ёрдам бердик. Қонуний тартибда бўлиши керак бўлган барча ёрдамларни кўрсатдик. Озиқ-овқат ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам берганмиз. Вазифамиз экан, бажардик. Лекин уни ҳокимлик биносига ҳеч ким чақирмаган, бинога ўзи кириб келган. Блогернинг бир томонлама қараши нотўғри. У ҳам хизмат вазифасини ўтаяпти, тўғри тушунаман. Аммо бунақа тартибда чиқариш умуман инсонийликка тўғри келмайди. Менинг энг ожиз томоним бу ҳокимлигим, бошқа ҳеч қандай ожизлигим йўқ», — деди Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров.

Аввалроқ ҳокимнинг давлатга 1,7 миллиард сўм зарар етказганликда айбланаётгани, Андижон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида депутат ва шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровни терговга жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти прокуратурасига тақдимнома киритилгани хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда 122 та янги университет ва институт очилган. 2016 йилгача уларнинг сони 77 та эди
Дунё
Покистондаги масжидда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, 25 киши ҳалок бўлди (видео)