Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021 йилги мавсум охирида бўлиб ўтган учрашувларда юз берган ҳолатлар бўйича чиқарилган қарорлар бўйича баёнот берди.

Фото: «Пахтакор»

Фото: «Пахтакор»
2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги ярим финал доирасидаги «Пахтакор» — «Бунёдкор» учрашувида «Пахтакор» футболчиси Драган Черан ўйиннинг 21-дақиқасида тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тизза қисмига зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни учрашувдан четлаштирган. Шунингдек, мазкур ўйинда «Пахтакор»нинг яна бир футболчиси Шерзод Аъзамов 120+2-дақиқада ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба бергани учун майдондан четлатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Черан 2 та ўйинга, Аъзамов эса 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланди.

Ўзбекистон Кубоги ярим финал доирасидаги яна бир баҳс «ОКМК» — «Насаф» учрашувида меҳмонлар футболчиси Марко Станоевич ўйиннинг 61-дақиқасида қоидани жиддий равишда бузган. Яъни у тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг тизза қисмига зарба берган ва ўйиндан четлатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланди.

2021 йилнинг 4 декабрь куни «Пахтакор» — «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал учрашувининг 34-дақиқасида «Насаф» жамоасининг футболчиси Ойбек Бозоров ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиқ қисмига кучли зарба бергани учун майдондан четлатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бозоров 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган «Андижон» — «Навбаҳор» учрашувининг 89-дақиқасида «Андижон» сафида ҳаракат қилган Усмонали Исмоналиев «Навбаҳор» жамоаси мухлислари жойлашган секторга қараб ножўя ҳаракатларни амалга оширган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Усмонали Исмоналиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган «Насаф» — «Локомотив» учрашувида «Насаф» жамоаси футболчиси Жўрабек Маннонов ўйиннинг 65-дақиқасида қоидани жиддий бузган, яъни оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба берган ва ўйиндан четлатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Маннонов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган яна бир учрашув «Сурхон» — «Машъал» баҳсида меҳмонлар вакили Нажмиддин Нормуродов ўйиннинг 90+6-дақиқасида рақибга орқа томондан елкаси билан зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни ўйиндан четлатган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нормуродов 1 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Шунингдек, Суперлиганинг ушбу туридан ўрин олган «ОКМК» — «Сўғдиёна» учрашувида «ОКМК» футболчиси Александр Касян ўйин якунидан сўнг ҳакамликдан норозилигини қўпол тарзда билдирган ва унга қизил карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Касян 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Футзал Олий лигасининг 6-тури доирасидаги «Локомотив» – «Строител Зарафшон» учрашувидан сўнг «Локомотив» жамоасининг мураббийи Фарҳод Мираҳмедов Интизом Кодексининг 5.43-бандини бузган, яъни Суперлига ва Про-Лига клублари бош мураббийлари учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиши ҳақидаги мажбуриятни бажармаган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мираҳмедовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланди.

Футзал Олий лигасининг 7-тури доирасидаги «Насаф» – «Металлург» учрашувининг 22-дақиқасида ўйин қоидаси бузилганидан сўнг «Металлург» жамоасининг бош мураббийи Равшан Ражабов ҳакамга нисбатан ўз норозилигини билдирган. Ёрдамчи ҳакам уни тинчлантиришга уринган. Ушбу вазиятда «Металлург» футболчиси Илҳом Ражабов ёрдамчи ҳакамга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатни амалга оширган ва қизил карточка билан майдондан четлатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ражабов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди