• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бокс тарихидаги энг шафқатсиз жанг. Ади Волгаст ва Беттлинг Нелсон ўртасида 40 раундга чўзилган даҳшат

    Шафқатсиз ва қонли деб даъво қилинадиган кўплаб бокс жанглари мавжуд. Бироқ улар орасида 1910 йилда АҚШда ўтказилган енгил вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги учун кураш алоҳида ўрин тутади. 40 раунд давомида америкалик Ади Волгаст ва Беттлинг Нелсон бир-бирини уриб, рингни қонга белаб ташлайди. Ҳакам жангни томошабинлар илтимосига кўра тўхтатади, улар бу ваҳшийликни томоша қилишга ортиқ тоқат қила олмайди. Жанг оқибатлари ҳар икки боксчи учун ҳам ачинарли бўлади. Уларнинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, охир-оқибат иккаласи ҳам руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолади. Қуйида бир асрдан кўпроқ вақт олдин бўлган жанг ва унинг иштирокчиларининг фожиали тақдири ҳақида сўз юритилади.

    Бундан 112 йил аввал Ади Волгаст Беттлинг Нелсонни техник нокаут билан мағлуб этганди. Рингда росмана қирғин бўлган

    ХХ аср бошларида бокс ҳозиргидан анча фарқ қилган. Уни ҳар қанақасига аташ мумкин эди, аммо фақат спорт деб эмас. Жанглар 40 раундлаб ёки ундан ҳам узоқроқ давом этарди, ҳатто айрим мамлакат ва минтақаларда бокс тақиқланганди.

    Ади Волгаст ва Беттлинг Нелсон жанги

    Ади Волгаст ва Беттлинг Нелсон жанги
    Фото: Twitter

    Оскар Матеус Нильсен Копенгагенда туғилганига қарамай, АҚШда ўсади. У фаолиятини 1896 йилда, 14 ёшида бошлаган. Унга «эгилмас даниялик» номи берилади. Қайсидир вақтга бориб эса «жанг қилувчи Нелсон»га айланади. Тарих гувоҳки, ўша пайтларда кўпчилик ринг учун шундай номлар танларди. Матбуот ҳам бу жараёнга ўзининг «ҳисса»сини қўшарди, шунингдек, жамоатчилик эслаб қолиш осонроқ бўлиши учун ҳам, эҳтимол, шундай йўл тутилгандир. Мисол тариқасида, ўша давр енгил вазн тоифаси жангчилари орасида энг яхшиларидан бири бўлган Жо Ганснинг паспортда Жозеф Гант эканлигини айтиш мумкин.

    Ўз вақтида Ганс ва Нелсон ўртасидаги жанг ҳақида ҳатто фильм суратга олинган ва АҚШнинг турли шаҳарларидаги кинотеатрларда намойиш этилган. Эрнест Ҳемингуэй ҳам жанг ҳақида нималардир қоралаган. Madison Square Garden фоесида Жозеф Гантнинг бронза ҳайкали ҳам ўрнатилган.

    1906 йилда Нелсон Ганс томонидан калтакланади, камига белдан пастга зарба бергани учун дисквалификация ҳам қилинади, аммо у икки йил ўтганидан сўнг рақибини 17-раундда нокаутга учратиб, реванш олишга муваффақ бўлади. Бир неча ой ўтгач эса 21-раундда яна бу ишни такрорлайди.

    Бир пайтлар бокс ҳаками Чарли Уайт айтганидек, Нелсон аксарият рақибларини зарбаларни «еб ташлаш» эвазига мағлуб этган. Матбуот эса унинг асаб тизими оғриқни ҳис қилмаслиги ва мияси оддий одамларники каби чайқалмаслиги (зарбалар натижасида) ҳақида ёзади. Бу, албатта, нотўғри маълумот эди. Бунга унинг 1910 йилда Адолф Волгастга қарши ўтказган жанги исбот бўла олади.

    Ади Волгаст 16 ёшида уйдан бош олиб кетган фермер фарзанди эди. У дастлаб оёқ кийимларни тозалаш, газета сотиш каби кун кечиришгагина ярайдиган ишлар билан машғул бўлади. Кейинчалик эса ўзини боксда кашф қилади. Айниқса, унинг чап ҳуки ва танага йўлланадиган кучли зарбалари машҳур эди. У кабилар туфайли 1901 йилда Нью-Йоркда бокс тақиқланганди ва Калифорния Қўшма Штатлардаги жанглар марказига айланганди. Шу тариқа Волгаст ҳам у ерга йўл олади. У ва Нелсон илк марта 1909 йилда учрашади. Жек Лондон «Ёвуз ҳайвон» лақабини берган даниялик жангчи рақибини жиддий қабул қилмагани аниқ – у ўзидан 6 ёш кичик ва унчалик машҳур эмасди — 10 раунддан сўнг Волгаст ғалабани тантана қилади. Жанг чемпионлик учун эмасди, лекин Нелсон бундан яхшироқ жанг қила олишини биларди. Иккала жангчи услубининг ўзига хос хусусиятларини билган промоутерлар реванш беллашувини «охиригача давом этадиган жанг» деб атайди. Жанг расман 45 раундга мўлжалланади, аммо уларнинг сўнгги раундларгача етиб боришига ишонадиганларни топиш жуда мушкул эди.

    Порт-Ричмонддаги жанг узоқ вақт давомида бокс рингида содир бўлган жангларнинг энг шафқатсиз қирғини сифатида тарихда қолади. Дастлабки раундларданоқ Нелсоннинг синган бурнидан қон оқа бошлайди. Тери ёрилишлари, кўз атрофидаги гематомалар ва оғиздан ҳам қон кела бошлайди. Аммо даниялик авваллари бўлгани каби жуда оғир зарбаларга ҳам бардош бера олди. 22-раундда унинг ўнг кросси рақибни қийин аҳволга солиб қўяди. Волгаст ўрнидан туради ва жаҳон чемпионини у бурчакдан бу бурчакка таъқиб қила бошлайди. Ушбу режимда давом этган бир неча соатлик жанг Нелсонни ҳолдан тойдиролмайди, лекин унинг кўзлари кўрмай қолади. 40-раундда ҳакам қирғинни тўхтатишга қарор қилади — ринг атрофидаги томошабинлар ҳам буни сўраганди, жуда ҳам аянчли манзара юзага келади. 45-раундгача озгина етмай қолади.

    «Нимадир дейишнинг ҳожати йўқ, тан олинг, барча даврларнинг энг кучли жангчисиман», — деганди Волгаст жангдан кейин.

    Шундан сўнг Адолф Волгаст мексикалик Жо Риверс билан жанг қилади ва улар 1912 йилда бир-бирини нокаутга учратади. Адолф олдинроқ туришга ҳаракат қилгани учун ғалаба унга берилади.

    Кейинчалик ҳам рингда унинг исми ултразўравонлик сўзига синоним сифатида қўлланилишда давом этади, аммо Волгастнинг танаси бунга дош беришга қийналади. Аппендицит, синган қўллар ва қовурға ҳамда организмдаги жуда хавфли (заҳарли) моддалар.

    Нелсон 1916 йилда рафиқаси, рассом Дей Кинг билан ажрашади. Шу вақтдан бошлаб, Волгаст ўтказиб юборилган зарбалар туфайли асаб тизимининг бузилиши натижасида хавотирли аломатларни бошдан кечиради.

    1917 йилда Ади руҳий хасталиклар шифохонасига тушиб қолади. 1918 йилда унга касалхонадан ёки жавоб берилади, ё қочиб кетади. Шундан сўнг унинг бир мунча вақт ўрмонда яшагани айтилади. У 32 ёшда эди ва боксдаги фаолиятини қайта тиклаш ҳақида жиддий ўйлай бошлайди. Қайтганидан кейинги илк жанг кўнгилдагидек бўлмайди, баҳс дуранг натижа билан якунланади, томошабинлар эса уни ҳуштакбозлик билан кузатиб қўяди. Волгаст рингни кўз ёшлар билан тарк этади.

    У шундан кейин бошқа чиқиш қилмайди. Промоутер Жек Дойл унга таклифлар тайёрлайди, бироқ руҳият билан боғлиқ бузилишлар уни яна руҳий касалликлар шифохонасига олиб келади. Волгаст у ерда коридорларда соялар билан жанг қилар, тартибсизликлар келтириб чиқарарди. 1927 йилда санитарлар ҳатто (тасодифан тинчлантириш мақсадида) унинг бир нечта қовурғасини синдириб қўяди. Камига унинг ўша ерда вафот этгани ҳақида ҳам ёзилади, бироқ якунда бу ҳақиқат бўлиб чиқмайди.

    Адолф Волгаст 1955 йилга келиб, 67 ёшида вафот этади. Руҳий муаммолардан ташқари, юрак касаллиги ҳам бунга сабаб бўлади. Шунингдек, умрининг охирига бориб, унинг кўзлари кўрмай қолади. Айтишларича, у сўнгги кунларида гўё Нелсон билан навбатдаги жангга тайёргарлик кўраётгандек, (онгсиз ҳолатда) вақтини ҳавога зарбалар бериш билан ўтказган...

    Нелсоннинг тақдири ҳам шунга ўхшаб кетади. У ҳам ақлдан озади ва бир неча ой руҳий хасталиклар шифохонасида ётиб, 1954 йилда 72 ёшида вафот этади. Рақибидан фарқли ўлароқ, Нелсон умрининг охирида ўзини ёлғиз ҳис қилмаган, шуҳратидан фойдаланиб, машғулотларда қатнашган ва ёш спортчиларга маслаҳатлар берган.

    23.02.2022, 23:50   Изоҳ (0)   77066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов россиялик боксчини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

    23.02.2022, 22:54

    Навбатдаги «Эль-Класико»нинг қачон ўтказилиши маълум бўлди

    23.02.2022, 21:22

    Усмон Дембеле «Барселона»да қолмоқчи, бироқ клуб янги шартнома борасида ташаббус кўрсатишни истамаяпти

    23.02.2022, 17:18

    Буюк Британия бош вазири Россиядан ЕЧЛ финали мезбонлигини олиб қўйишни сўраб УЕФАга мурожаат қилди, Лондон финални қабул қилишга тайёр

    23.02.2022, 14:32

    Пауло Дибаланинг қайси клубга ўтмоқчи эканлиги маълум бўлди

    23.02.2022, 12:16

    Странжа—2022. 23 февраль куни Ҳасанбой Дўстматов ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади

    23.02.2022, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.