Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Россия давлат қарзи ҳамда мамлакат элитасига қарши санкциялар жорий этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Жо Байден Украинадаги вазият муҳокамасига бағишланган брифингда маълум қилган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жо Байден Россиянинг ЛХР ва ДХРнинг мустақиллигини тан олишини Украинага уюштирилган ҳужумга тенг ҳаракат эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Путиннинг мурожаатдаги сўзлари унинг Украина муаммосини ечиш ниятида эмаслигидан дарак берган.

«АҚШ Россия билан уришиш ниятида эмас, лекин Вашингтон НАТОнинг ҳар бир дюмини охиригача ҳимоя қилишга тайёр», — деган Байден.

АҚШ Москванинг келгусидаги ҳаракатларига боғлиқ равишда яна кенгайиши мумкин бўлган тўрт блокдан иборат санкцияларни жорий қилган.

Бир блокда Россия молиявий институтлари, банклар ва «Северний поток-2» («Шимолий оқим-2») газ тармоғига нисбатан санкциялар мавжуд. Яна бир блокдаги тақиқ ҳамда чекловлар Россия элита қатлами ва уларнинг оила аъзоларига тааллуқли. Шунингдек, Россия суверен қарзига тааллуқли санкциялар ҳам белгиланган.

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ДХР ва ЛХР мустақиллигини эълон қилиш таклиф этилганидан кейин, мамлакат фуқароларига мурожаат йўллади ва республикаларнинг мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади. 22 февралда Донбассдаги республикаларнинг парламентлари, Россия давлат думаси ва федерация кенгаши ушбу ҳужжатларни ратификация қилган.

Шунингдек, Россия федерация кенгаши 22 февралда Путиннинг Донбасс ҳудудида мустақиллиги тан олинган республикаларга ҳарбий қўшин юборишига рухсат берди. Шундан кейин Путиннинг ўзи қўшинларни республикалар ҳудудига киритиш борасидаги якуний қарор вазиятнинг қандай ривожланишига боғлиқлигини қайд этди. Кун охирига бориб Россия ТИВ ДХР ва ЛХР билан расман дипломатик муносабатлар ўрнатилганини эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)