Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airports ижтимоий тармоқларда «Қарши» халқаро аэропортида одамларнинг тўпланиши тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Фото: Uzbekistan Airports

Фото: Uzbekistan Airports

Маълум қилинишича, 22-февлал куни эрта тонгда «Қарши» халқаро аэропортига Қарши—Москва йўналиши бўйича Red Wings авиакомпаниясининг парвозини амалга ошириш нияти билан йўловчилар келишни бошлашган. Маҳаллий вақт билан соат 08:00 да аэропортда 150 нафар йўловчи тўпланган.

Бироқ «Қарши» аэропортида мазкур парвоз жадвалда мавжуд бўлмаган. Таъкидланишича, WЗ-4492 рейси 22 февраль куни соат 15:00 да Навоий аэропортидан учиб кетиши керак. Easy Booking ва Atlas Avia tour онлайн-сервислари орқали харид қилинган чипталарда парвоз Қаршидан соат 08:00 да амалга оширилиши кўрсатилган.

«Қарши» аэропортининг тушунтиришича, баъзи авиакассалар бир шаҳардаги йўловчилар етишмовчилигини бошқа шаҳарга сотиш йўли билан қоплайди ва йўловчиларга жўнаш шаҳри ҳақида атайлаб нотўғри маълумотларни беради. Бироқ шу билан бирга, улар трансферни ташкиллаштиришга мажбур. Мазкур ҳолатда Қаршидан Навоийга трансфер ташкил этилмаган. Йўловчилар қўшни шаҳарга хусусий таксиларда ўз ҳисобидан етиб боришга мажбур бўлган.

«Навоий» аэропортининг маълум қилишича, WЗ-4492 рейсининг йўловчилар терминалга келишни бошлаган. Рўйхатга олиш ишлари соат 12:00 да бошланган.

Uzbekistan Airports авиачипталар савдосига алоқаси йўқлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Урганч аэропортида рейси жадвалда бўлмаган 290 нафар йўловчи тўпланганди. Ўшанда Avia Market компанияси Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан парвозни келишмаган ва керакли ҳужжатларни тайёрламагани аниқланган эди. Кейинроқ жадвалда бўлмаган рейсга чипта сотган Россия авиакомпаниясига вақтинча тақиқ қўйилган. Кўп ўтмай тақиқ олиб ташланган ва авиакомпания Ўзбекистонга парвозларини қайта тиклаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди