Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сочга сақич ёпишиб қолиши, афсуски, ҳар қандай одам билан содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолат. Ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ, бунинг учун сочлардан ажралиш шарт эмас! Қуйида сочдан сақични қайчисиз қандай қилиб олиб ташлашни маълум қиламиз.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Майонез 

Бунинг учун сақичга бир чой қошиқ майонез суртилади, 5-10 дақиқага қолдирилади, сўнг уни олиб ташлаш ва сочни ювиш мумкин. Асос сифатида, ёғ миқдори юқори бўлган ҳар қандай маҳсулотни ишлаца бўлади. Ёнғоқ ёғи каби пастага ўхшаш ёғдан фойдаланиш ҳамда уни сочларга суртиш осонроқ. Ёғни эски тиш чўткаси ёки бармоқлар билан зарарланган сочларга қўллаш лозим. Сақич бошдаги бошқа соч толаларга тарқалиб кетмаслиги ва бош терисига ёпишмаслиги учун зарарланган жойнинг остига оддий ош қошиқ қўйиш керак. Сақич юмшаганда, уни сочиқ ёки рўмолча билан олиб ташлаш, сўнгра сочларни шампунь билан ювиш тавсия этилади. Айтганча, мойни вазелинга ҳам алмаштириш мумкин.

Совуқ ҳарорат

Бу усул агар сақич сочнинг учига ёпишиб қолса, мос келади. Катта идишдаги сувга бир неча ош қошиқ туз қўшилади ва бир соат давомида музлатиб қўйилади. Туз сувни музлашдан сақлайди ва сувни иложи борича совитишга имкон беради. Кейин сочлар идиш ичига солинади, шунда сақич музлайди. У қаттиқ ва мўрт бўлиб қолади ва сочлардан осонгина олиб ташланади. Муқобил вариант – муз бўлаклари. Улар фақат сочга қўлланади ва сақич музлаши кутилади. Кейин сочлар шампунь билан ювилади.

Истеъмол содаси

Қалин, хамирга ўхшаш аралашма ҳосил қилиш учун сув ва истеъмол содаси аралаштирилади. Хамирни сақичга суртиб, қуригунча кутилади ва кейин у чўтка билан олиб ташланади ва соч шампунь билан ювилади.

Лимон

Лимон шарбати қуруқ сочлар учун кондиционер билан аралаштирилади. Олинган аралашма спрей идишига қуйилади ва сақичга сепилади. Бироз вақт ўтгач, сақични сочдан тараб, олиб ташлаш мумкин.

Тиш пастаси 

Тиш пастаси ёки соч учун кўпикни суртиб, сақич ажралиб чиққунга қадар тараш тавсия этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар