Шкафда бўш турган кийим илгичларни ташлаб юборишга шошилманг. Улардан кийим илишдан ташқари, бошқа мақсадларда ҳам фойдаланса бўлади.
Кўзойнакларни илиш учун
Кийим илгичга кўзойнакларни тартиб билан осиб қўйишингиз мумкин. Бу йўл билан муҳим аксессуарни қаерга қўйганингизни топа олмаслик каби муаммога дуч келмайсиз.
Газета ва журналлар учун
Газета ва журналларни кийим илгичга осиб қўйиш орқали уларни ёйилиб ётиши ва саҳифалари ғижимланишининг олдини оласиз.
Шарф ва калитлар учун
Ёғочдан ишланган кийим илгич билан деворни безаб, унга калит ёки шарфларни илиб қўйиш мумкин. Бунинг учун иккита кийим илгичнинг бир тарафини олиб ташланг ва ўртасидан ёпиштириб қўйинг.
Суратларни илиш учун
Кийим илгичдан сурат рамкаси ўрнида фойдаланса бўлади. Бунинг учун қисқичли кийим илгич ишлатишингиз ёки алоҳида қисқич билан суратни қистириб қўйиш керак.
Кўзгу учун безак
Кийим илгичдан қуёшни эсга соладиган декорация сифатида ҳам фойдаланса бўлади. Бунинг учун металлдан ишланганларини букиб, бирлаштириб чиқиш ва думалоқ кўзгу ортига ёпиштиришнинг ўзи кифоя.
Хона гуллари учун
Пояли хона гулларини букланган кийим илгичга ўрашингиз мумкин.
Гулчамбар учун
Шунингдек, металл кийим илгичлардан гулчамбар асоси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун думалоқ шаклга келтирилган кийим илгичга гул ва баргларни ўраб чиқиш лозим.
Изоҳ (0)