• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Агробанк» АТБ бошқарувининг 2021 йил якунлари ва 2022 йил режаларига бағишланган очиқ ҳисоботи бўлиб ўтди

    2022 йил 14 февраль куни пойтахтдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида «Агробанк» АТБ бошқарувининг 2021 йил якунлари ва 2022 йил режаларига бағишланган очиқ ҳисоботи бўлиб ўтди.

    Ушбу тадбирда «Агробанк» АТБнинг кенгаш аъзолари, йирик акциядорлар, корпоратив мижозлар, бош офис раҳбар ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.

    Сўнгги 5 йилда банкнинг капиталлашув базаси кескин оширилди, маҳаллий ва хорижий ресурсларни жалб қилиш, иқтисодиёт тармоқларини фаол кредитлаш имкониятлари кенгайди.

    Ўтган 2021 йилда банк томонидан иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш, тадбиркорлик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун 25,4 триллион сўмлик кредитлар ажратилди ва бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3,5 триллион сўмга ёки 116 фоизга ошди.

    Шундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 125 мингта мижозга 3,2 триллион сўм, ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 1266 та 4,2 триллион сўмлик лойиҳалар молиялаштирилди.

    2021 йилда халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан 126 та лойиҳаларга 311 миллион доллар миқдорида кредит маблағи ажратилди. Пахта тўқимачилик кластерларнинг 18 та 404,3 миллион долларлик лойиҳалари молиялаштирилди.

    2021 йилда активлар 39,9 триллион сўмни, кредит қўйилмалар 32,3 триллион сўм ташкил қилиб, аввалги йилга нисбатан мос равишда 129 фоиздан ва 128 фоизга ошди.

    2022 йилда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш учун жами 32 триллион сўм кредит ажратиш ва ўтган йилга нисбатан ўсишни 7 триллион сўм ёки 126 фоизга етказиш режалаштирилган.

    Шундан оилавий тадбиркорликни йўналишида 3,9 триллион сўм кредитлар ажратилади. Ҳудудларда жами 807 та лойиҳаларни молиялаштириш учун 4,9 триллион сўмлик кредит маблағини йўналтириш кўзда тутилган.

    Ушбу мақсадда пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун 2021 йилда жами 8,0 триллион сўмлик имтиёзли кредитлар, шунингдек, 3 974 та қишлоқ хўжалик корхоналарига 130 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун қарийб 3 триллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди. «Агробанк» АТБ трансформациясини амалга ошириш мақсадида ОТБ ва КПМГ компаниялари жалб қилиниб, банк ривожлантириш стратегияси ва банк бизнес модели ишлаб чиқилди.

    Банк стратегиясидан келиб чиқиб, етакчи маркетологлар билан ҳамкорликда янги бренд жойлашуви амалга оширилди.

    Қишлоқ хўжалигида замонавий билимларни жорий қилиш мақсадида, юртимизнинг бир қатор олий ўқув юртлари билан бирга 5 та ҳудудда фермерлар мактаби ташкил қилинди.

    Мактабларда қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, ўсимликлар ҳимояси, бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик бўйича дарслар берилмоқда. 2021 йил ноябрдан республика бўйича 15 мингга яқин фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилари ўқитилди. 2022 йил якунига қадар яна 65 мингта фермерлар ўқишларга жалб қилинади.

    2021 йилда фермерлар ва томорқа ер эгалари учун «Қишлоқ хўжалигида 100 та китоб» тўплам лойиҳаси ҳам амалга оширилди. Ушбу тўпламдан 10 мингта чоп этиб тарқатилди. Электрон шаклда agrobank.uz сайти, Telegram боти орқали фойдаланиш имконияти яратилди. Ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида 40 турдаги ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича китоблар тўплами тайёрланди.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизматларини сотиб олиш ва сотишга ихтисослашган «AgroZamin» платформаси яратилди. 2022 йилда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш бўйича агрохизматлар марказлари ташкил қилиняпти.

    Туманларда Агролаб — ўсимликларни ҳимоя қилиш фаолияти хизмати ташкил этилади. Бу шохобча орқали кўчма ва карантин лабораторияси, тадқиқот учун иссиқхона ва ер даласи, умумий амалиёт хонаси, тайёр маҳсулотларни сотиш дўкони, юк автомобиллари ҳамда агрегатлар базаси ташкил этилади.

    «Агробанк» АТБ томонидан кичик ва ўрта бизнес, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш йўналишида мижозлар учун 30 га яқин янги хизматлар жорий қилиниб, кўрсатилаётган масофавий хизматлар ҳажми оширилди.

    Хусусан, юридик ва жисмоний шахслар учун мобил илова орқали онлайн кредитлар жорий қилинди. Бу йўналишда Россия (Транскапиталбанк), Жанубий Корея (Hana bank) банклари билан биргаликда жорий қилинган онлайн халқаро пул ўтказмалари хизматлари йўлга қўйилди.

    Жорий йил январь ойидан хорижда меҳнат фаолияти олиб бораётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун «Мадад» мобил илова орқали онлайн микроқарз жорий қилинди. Энди халқаро пул ўтказмасини амалга оширган мижозга 10 миллион сўмгача масофадан кредит ажратилади.

    Шунингдек, банк 2021 йилда «Chakana.uz» маркетплейси ишга туширилди. Бу платформа орқали мижозлар маиший техника ва жиҳозларни банкка келмасдан, масофадан кредитга сотиб олишлари мумкин.

    Банк республикамизда биринчилардан бўлиб картомат қурилмасини татбиқ қилди. Бу қурилма орқали мижоз банк картасини олиш учун Face-ID  тизими орқали идентификация қилинади ва карта автомат тарзда расмийлаштирилиб берилади. Бугунги кунда банкнинг ҳудудий филиалларида 44 та картомат қурилма ўрнатилди. 2022 йил давомида эса барча филиалларга (жами 170 та) бундай қурилмалар ўрнатилиши режа қилинган.

    Банк трансформацияси жараёнида IT технологияларни янги поғонага олиб чиқиш учун хориж банклари (Россия Сбербанк ва Туркия Ziraatbank) ўрганилди. Бунда ушбу йўналишда банк томонидан жорий йилда амалга оширадиган лойиҳалар аниқлаб олинди ва ахборот тизимини ривожлантириш бўйича дунёда етакчи консалтинг компаниялари билан биргаликда, банкнинг IT стратегияси ишлаб чиқилди.

    2022 йилда ҳам бу борадаги ишлар жадаллаштирилиб, янги «Смарт офис» лойиҳаси амалга оширилади. Аҳоли гавжум жойларда ташкил қиладиган ушбу офислар орқали мижозлар банк ходими иштирокисиз банк амалиётларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу офислар 24/7 режимида ишлайди. Шунингдек, банкнинг хизмат кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида, янги рақамли Fresh филиали фаолияти ривожлантирилади.

    Банкни трансформация жараёнида хорижий нуфузли компаниялар билан биргаликда таваккалчиликларни бошқариш тизими, скоринг моделининг дастлабки босқичи йўлга қўйилди.

    Хорижий эксперт тавсиялари асосида стресс тест сценарийлари ўтказилиши такомиллаштирилди. Банкнинг операцион рискларини олдини олиш бўйича индикаторлар ишлаб чиқилди.

    Жумладан, ликвидлилик ва бозор рискларини бошқаришда ликвидлилик кўрсаткичларини, банкнинг депозит базаси ва мажбуриятларининг концентрацияси, GEP таҳлил, VaR ҳисоботи, фоиз ставкалари ўзгаришининг банк фойдасига таъсири ва валюта позициясини аниқлаш ҳамда баҳолаш, мониторинг қилиш йўлга қўйилди.

    Шунингдек, хорижий экспертлар билан биргаликда кредитлаш жараёнини андеррайтинг тизими орқали ажратиш йўлга қўйилди. Кредит ҳужжатларининг тўлиқлиги, таъминотнинг тўғри расмийлаштирилгани ҳамда белгиланган меъёрлар бажарилишини текшириш, мониторингни юритиш бўйича кредитларни бошқариш бўйича бош офисда янги таркибий тузилма ташкил этилди.

    «Агробанк» АТБ жамоаси аҳоли ва мижозларга банк хизматларини кўрсатишда 2022 йилда ҳам кенг кўламли ислоҳотларни жадал давом эттиради.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    15.02.2022, 12:00   Изоҳ (0)   29852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Yangi Choshtepa турар жой мажмуаси: тайёр таъмирланган хонадонларни ипотека кредитига олинг

    15.02.2022, 09:00

    Anadolu клиникаси — Ўзбекистон халқи учун жаҳон даражасидаги тиббиёт хизматлари

    14.02.2022, 12:00

    Ўзбекистонда United World Colleges халқаро таълим дастурига навбатдаги гуруҳ саралаб олинди: битта ўрин учун 130 киши тўғри келди

    14.02.2022, 10:30

    Tashkent Index мажмуасидан тижорат мулкини сотиб олинг ва Мальдив оролларига саёҳатга йўл олинг

    14.02.2022, 09:00

    Uztelecom’дан симли интернет янада тез ва қулайроқ

    13.02.2022, 12:00

    «Sber online» иловаси орқали Россиядан «Халқ банки» картангизга тезкор пул ўтказмаларини қабул қилинг

    11.02.2022, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазода ҲАМАС раҳбарининг жасади топилди — ОАВ

    Дунё | 18 май, 16:26

    Макияжни янада чиройли ва узоқ туришига ёрдам берадиган 10 та гўзаллик сирлари

    Лайфстайл | 18 май, 15:55

    Тони Кроос “Реал” раҳбариятига футболчи тавсия қилди

    Спорт | 18 май, 15:27

    Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 24 майда ўтказилади

    Ўзбекистон | 18 май, 15:23

    Арнольд Шварценеггернинг ўғли биргина маҳсулотдан воз кечиб, 14 килога озди

    Лайфстайл | 18 май, 14:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.