Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи 14 февралгача сақланиб қолишини маълум қилди.
12 февраль соат 08:00 дан 13 февраль соат 08:00 гача ушбу ҳудудда қор кўчиш хавфи эълон қилинганди. Вазирлик қор кўчкиси хавфи 14 февраль соат 08:00 гача сақланиб қолишини маълум қилди.
«Ҳурматли фуқаролар, эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва ‘Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд’ белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», — дея огоҳлантиради ФВВ.
Изоҳ (0)