Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпроқ юриш, етарлича ухлаш, ўртача жисмоний машқлар бажариш — бу ҳар биримиз иммунитетимиз учун қила оладиган нарса, танани қўллаб-қувватлаш, вирус ва бактерияларга қарши курашишда берган ёрдамимиздир.

Сизнингча, иммун тизимимиз кучли ҳимоя яратиши фақат касал бўлганимизда содир бўладими? Яқинда ўтказилган тадқиқот бундан ҳам ёмон ҳолат борлигини тасдиқлади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шамоллаш ва гамбургерлар — таъсири бир хилми?

Бонн университети олимларининг 2018 йилда чоп этилган тадқиқоти шуни тасдиқладики, биз тушлик ёки газак учун (қизил гўшт миқдори кўп бўлган таом, шакар, тўйинган ёғ ва клетчаткалар кам овқат) истеъмол қилганимизда, худди бир ҳафта ОРВИ билан касаллангандек иммунитетимизга зарба берамиз.

Тадқиқотчилар тажриба учун боқилган сичқонларни бир ой давомида машҳур фастфудлар таркибига ўхшаш егуликлар билан озиқлантирди ва ҳайвонларда юқумли касалликка чалинганидан кейин пайдо бўладиган яллиғланиш реакцияси тезда пайдо бўлишини аниқладилар. Организм худди хавфли касаликка қарши курашгани каби кучли армияни сафарбар қилди: ҳайвонларнинг қонидаги иммунитет ҳужайралари сони бир неча маротабага ошди.

Аммо энг ачинарлиси бу эмас: кейинги тадқиқотлар нотўғри овқатланиш билан бошланган жараён туфайли организмнинг аввалги ҳолатини деярли қайтариб бўлмаслигини тасдиқлади: ҳатто яллиғланиш реакцияси сусайганидан кейин ҳам, генетик тестлар иммунитет тизимидаги ўзгаришларни аниқлашда давом этди. Тананинг мудофаа тизими доимий ташвиш ҳолатини сақлаб қолган, бу эса соғлиқ учун яхши эмас.

Хуллас, агар сизга соғлом овқатланишга ўтиш ва фастфуддан қутулиш учун яна бир далил керак бўлса, унда диққат қилинг: қанча кўп гамбургер ва қовурилган картошка есак, танамизнинг жиддий ҳужумларга дош беришга кучи қолмайди. Шу жумладан, коронавирусдан ҳам ҳимоя қилолмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)