Россиядан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига учган 2 та самолёт Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.
FlightAware маълумотларига кўра, 1 февраль куни S7 Airlines’нинг соат 00:14 да Москвадан Хўжандга учган S73241 рейси, ҳамда Ural Airlines’нинг соат 01:41 да Екатеринбургдан Хўжандга учган U68955 рейси об-ҳаво шароити ноқулайлиги — туман, кўриш даражасининг етарли эмаслиги сабабли Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
Бундан аввал Ural Airlines’нинг 28 январги Самарқанд—Екатеринбург йўналиши бўйича учаётган самолётида техник носозлик юз бергани ҳақида хабар берилган эди.