«Ўзгидромет» 19 январь, чоршанба куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.