Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни Тошкент шаҳридаги «Туркистон» метро бекатида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Видеода айтилишича, ҳолатни бартараф этиш учун 4 та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.

Хабар қилинишича, «Юнусобод» йўлида поездларнинг интервали 30 дақиқага етган. Йўловчилар «Туркистон»дан аввалги бекатларда тушириб қолдирилган.

Хабар чоп этилгандан сўнг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра Юнусобод туманидан ўтувчи метронинг «Туркистон» бекатида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган.

Оқибатда айрим вагонларга тутун кирган. Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар зарур чора-тадбирларни олиб борган ва хавф бартараф этилган.

Воқеа оқибатида жабрланган фуқаролар йўқ. Метро қатнови режа асосида давом этаётгани маълум қилинган.

Бундан аввал Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинида ҳарбий техника ёниб кетгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Миллий гвардия изоҳ берди. Таъкидланишича, ёнғин енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида келиб чиққан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар