Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 6 январь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000—68 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 54 000—80 000 сўм (22 декабрь ҳолатига кўра, 52 000—80 000 минг сўм эди);
  • картошка (1 килограмм) — 3 000—7 000 сўм (3 000—7 000 минг сўм);
  • пиёз (1 килограмм) — 1 500—3 800 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1 000—4 500 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7 000—14 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5 000—17 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—24 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 7 500—10 500 сўм.
Бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўсимлик ёғи, гўшт, ун ва совун божхона божидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар