Навоий шаҳрининг Ислом Каримов ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий истироҳат боғигача бўлган оралиқда «Туризм кўчаси» ни ташкил этиш бўйича ишлар бошланди, деб хабар беради ЎзА.
Маълум қилинишича, ушбу объект бўйича бош лойиҳачи этиб Muqayyas Group хусусий корхонаси танлаб олинган. Лойиҳанинг умумий қиймати 13 миллиард 675 миллион сўм этиб белгиланган. Лойиҳа доирасида «Туризм кўчаси» бўйлаб янги гранит тошлари ётқизилади, пиёда ва велосипед йўлаклари ташкил этилиб, янги ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ўрнатилади.
Шунингдек ҳудудда:- иккита селфи ҳудуди;
- кичик архитектура шакллари;
- санитария гигиена пункти ва туристик маълумот маркази;
- рангли мусиқали фаввора;
- маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун овқатланиш жойлари қурилиши маълум қилинган.
Бундан ташқари, 7 та меъморий ечими бир-бирига ўхшамайдиган замонавий салқин ичимликлар савдо нуқталари бунёд этилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Самарқанд 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилотининг 25-ассамблеясига мезбонлик қилиши, Термиз шаҳрида Япон боғи ва археолог Кюдзо Като мемориал музейи қурилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)