• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги косметика цехидан Швейцариядаги келажак шоколадлари фабрикасигача. Ўзбекистонлик йигит қандай қилиб Европадаги истиқболли компанияга ишга кирди?

    Ўзбекистон, АҚШ ва дунё ҳақида ёшлар учун қизиқ мавзуларни ёритувчи «Денгиз ортидан» каналида Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги истиқболли стартап — QOA компанияси технологларидан бири Жалолиддин Хушвақтов билан суҳбат ўтказдик. Икки соатли гурунг давомида ўзимиз учун қуйидаги ҳаётий ҳикояни кашф қилдик.

    Фото: Instagram / @khushvakov_j

    Фото: Instagram / @khushvakov_j

    Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқийдиган 14 ёшли Жалолиддин оилавий таниши орқали косметика заводига айланишга боради. У ердаги ғаройиб жараён, буёқлар ва шампунлар устида қилинган тажрибани яқиндан кузатиш мактаб ўқувчиси учун ажойиб имконият бўлади. Уни конвеерлар ва лаборатория анжомлари орасида кездирган завод технологи кўп тилларни билар, дунёнинг турли мамлакатларига саёҳат қилган, ўқимишли йигит эди. Ана шундан кейин қаҳрамонимиз «технолог бўламан» деган орзу ва қизиқиш билан яшай бошлайди. Аниқ ва табиий фанларни яхши ўқиб, Тошкентдаги энг нуфузли, халқ тилида «Сирожиддинов» деб аталадиган лицейга киради.

    Тақдир тақозоси билан лицей йилларида Ўзбекистон кимё бўйича катта воқеа — 47- Менделеев олимпиадасига мезбонлик қилади. Ўз лицейдошларининг ушбу мусобақадаги ажойиб кўрсаткичларини яққол кўриб тургани Жалолиддиннинг кимёга бўлган қизиқишига «катализатор» бўлади. Ўқиш бўйича унинг эътибори «моддаларнинг хоссалари ва хатти-ҳаракатлари»ни ўрганиш ва кейинги Менделеев олимпиадасига қаратилади. Бир неча ой унинг ўқиш столи устида муқовасига колба чизилган китоблар, турли формула ва масалалар ёзилган дафтар ва қораламаларни кўриш мумкин бўлади.

    Ва ниҳоят у ўқувчилар орасидаги олимпиаданинг туман босқичида биринчиликни олиб, шаҳар босқичига борадиган бўлади. Аммо, афсуски, бу сафар барча қатнашчиларнинг кўз олдида ноҳақликлар кузатилади. Катта олимпиада сари йўли шу ерда тўхтаган Жалолиддин тушкунликка тушади, «бир йил давомида, токи университет имтиҳонларига тайёрлангунимгача кимёни умуман ўқимай қўйдим, чунки кўнглим совиб кетганди», дейди у.

    Университет танловига келганда рўйхат бошига Инҳа университети чиқади, аммо оилавий маслаҳатлашув, ота кўрсатмаси билан Жалолиддин ўзининг кимё бўйича базасига таяниб, ЎзМУ «химфак»ига ҳужжат топширишга қарор олади. Икки ой репититорга қатнаб мамлакатдаги энг яхши кимё мактабига давлат гранти асосида ўқишга кирган қаҳрамонимиз университет йилларида ҳам бир нечта олимпиадаларда ютиб, муносиб «камбэк»ни амалга оширади.

    Ўша йиллари собиқ президент Каримов вафотидан кейин очилган янги фонд илм-фанни қўллаб қувватлашга қаратилган грантларни бера бошлайди. Шунда ёш кимёгаримиз аввал маҳаллий талабалар стипендиясини, кейин эса Европага ўқишга бориш харажатларини қоплайдиган рағбатловни ютиб олади.

    Заводга буюрилган илк ташриф, орзу учқунидан 10 йил (!) ўтиб 2019 йилда Жалолиддин Хушвақтов Женева университети кимё йўналиши магистратура босқичи талабасига айланади. Технологлик! Ана шу иштиёқ уни Женевадагина қолиб ўқийвермай, Швейцариянинг EPFL университети, Даниянинг Копенгаген университети, кейинчалик эса Цюрих амалий фанлар университетига боришга етаклайди.

    Фото: Жалолиддин Хушвақтовнинг шахсий архивидан

    Фото: Жалолиддин Хушвақтовнинг шахсий архивидан

    Хусусан, толиби илм Копенгаген университетида ўзбекистонлик профессор Бекзод Ҳакимов билан эчки сути ва пахта ёғи бўйича илмий текшириш ишларида иштирок этади. Шу йили Стенфорд университетида докторлигини қилган олим бошчилигидаги тадқиқотлар натижалари дунёдаги энг обрўли Angewandte Chemie журналида эълон қилинади. Мақола муаллифлари рўйхатида биринчи бўлиб Жалолиддин Хушвақтов деган исм, кейин «доктор» унвонлари билан қўшилиб келган инглизча ва французча фамилиялар ўрин олади.

    Биз Жалолиддин билан суҳбатлашган пайтимиз у ўзи учун энг қизиқарли иш билан шуғулланаётганидан мамнун. Ҳозир у ўз изланишларини дунёдаги энг қиммат ва илм-фан кучайган шаҳарлардан бири Цюрихда давом эттирмоқда. Ўзи ўқиётган Цюрих амалий фанлар университети лабораториясидан фойдаланадиган стартап QOA 2021 йили АҚШ ва Европадаги бизнес «фаришта»лардан бир неча миллион доллар сармоя олган. Айни дамда қаҳрамонимиз шу истиқболли жамоа билан ишлаяпти.

    QOA’нинг миссияси — бир грамм ҳам какао қўшмасдан шоколад ишлаб чиқариш. Ундан: «Бошқа қиладиган ишинглар йўқми? Бу нимаси энди, какаосиз ҳам шоколад бўларканми», деб сўраганимизда, респондентимиздан қизиқарли қилмас жавобни олдик:

    «Бугун дунёда одамлар қаердан келганини ўйламай ҳам ейдигани шоколадлар учун какаонинг катта қисми Жанубий Африкада етиштирилади. Какаонинг келажаги бир нечта сабабга кўра мавҳум, мос равишда, шунинг учун ҳам саноатнинг бу йўналиши барқарор эмас.

    Аввало, иқлим ўзгариши ва ўрмон ёнғинлари какао плантацияларига таъсир ўтказаяпти. Иккинчидан, какао етиштиришда мажбурий меҳнат, айниқса болалар меҳнати ҳолатлари учрайди. Гана ва Кот-д’Ивуарда оғир дала ишлари учун одамлар ўта қашшоқлик учун белгиланган кунига 1,25 долларлик чегарадан ҳам кам (мос равишда 50 ва 84 сент) ҳақ олади. Бундан ташқари, какаосиз шоколад бугун хос одамлар ва веганлар учун қиммат лаззат бўлса ҳам, келажакда какаосиз шоколад какаолигидан арзон ҳам бўлиши кутилаяпти.

    Шуларнинг барини ҳисобга олсак, келажакда икки хил шоколадлар бўлади. Мазаси ва текстураси билан бугунги шоколадлардан фарқсиз, аммо какаодан айри хом ашёлардан тайёрланган оммавий истеъмолдаги маҳсулотлар ва камёброқ ҳамда қимматроқ бўлган анъанавий шоколадлар».

    Унинг барқарор ривожланиш билан боғлиқ компаниядаги фаолияти, 20—30 йилдан кейинги озиқ-овқат саноати ҳақидаги фикрларини эшита туриб, «Швейцарияда Алп тоғларига ҳам бордингизми?», деган ўринсиз саволни берамиз. Бутун Швейцария бўйлаб саёҳат қилиш имконияти бўлганини айтатуриб, «Алп тоғлари деразамдан кўринади-ку», дейди у.

    Фото: Instagram / @khushvakov_j

    Фото: Instagram / @khushvakov_j

    Европанинг ўзида керакли мутахассис бўлиб бораётган бўлса-да, Жалолиддин ўз соҳасини яхши эгаллаб, Ўзбекистонга наф келтириш ниятида.

    Кимёгар қаҳрамонимиз ҳикоясидан катта бир хулоса шуки, у ўсмирлигида қўйилган ва вақтида, эҳтимол, тенгдошлари учун имконсиз туюлган мақсади сари тўхтовсиз ва муросасиз интилган. Бу йўлда турли тўсиқ ва чалғитувчи нарсаларга эътибор бермаган.

    06.01.2022, 06:00   Изоҳ (0)   31189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.