• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Яшашни истамайман, кучим етмайди». «Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг» фильми юлдузи Барбара Брильскага аталган тақдирнинг аянчли «ҳазиллари»

    Польшалик актриса Барбара Брильска томошабинларнинг севимли актрисасига айланиб улгургани айни ҳақиқат. Ҳозирда актриса 80 ёшни қаршилаган: унинг ҳаёти ёрқин, унутилмас воқеаларга бой бўлган, аммо шунга қарамай, умидсизлик ва йўқотишларсиз кечмаган. Бу ҳақда Cosmopolitan нашри ҳикоя қилади.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Актриса Барбара Брильска ҳали ҳам жуда жозибали. Унинг 15 ёшида биринчи ролини ижро этганидан ажабланмаса ҳам бўлади. Ўшанда режиссёр Антони Бохдзевич уни «Бахт ковушлари» картинасига таклиф қилди. Шундан кейин Барбара кинода рол ижро этишни орзу қила бошлади ва охир-оқибат актриса бўлди. У 1965 йилда 24 ёшида «Фиръавн» фильмидаги роли билан ватани Польшада машҳурликка эришди.

    Омадсиз биринчи никоҳ

    Машҳурлиги орқасидан кўплаб мухлисларга эга бўлган бир пайтда Барбара турмуш қуришга қарор қилди. Актриса 20 ёшида математик Ян Боровец билан оила қурди. Аммо бу никоҳ бахтли якун топмади.

    Афсуски, турмуш ўртоғи Барбаранинг ижодига умуман қизиқмасди, уни бирор марта ҳам қўллаб-қувватламади, кинопремьераларида ёнида бўлмади, умуман олганда, иложи борича ундан узоқроқ туришга интилди. Вазият ўзгармаслигини тушунган Брильска 1968 йилда ажрашиш учун ариза берди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Хотинбоз

    Биринчи никоҳида омадсизликка учраган Барбара атрофидаги эркакларга разм сола бошлади. Ўша пайтда, актриса таъкидлаганидек, у энг яхшисини танлаши мумкин эди.

    Шундай қилиб, унинг ҳаётида келишган актёр Ежи Зелник пайдо бўлди. Жуфтлик чиндан ҳам бир-бирига жуда мос эди. Шундай эканига қарамай, уларнинг севги ҳикояси қисқа бўлди.

    Бу Барбаранинг ҳаётида бу энг тез никоҳ ва ажралиш эди. Ежи барча аёлларга юрагидан жой берувчи хотинбоз бўлиб чиқди. Оилали бўлишига қарамай, бундай ҳаётдан воз кечишни хоҳламади. Табиийки, актриса бундай муносабатга тоқат қилолмасди ва эрини тарк этди. Ушбу никоҳ бир йилга ҳам  бормади.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Бир умрлик севги

    1969 йилда «Оқ бўрилар» фильмининг суратга олиш жараёнида Барбара яна ишқий муносабатларга киришиб кетди. Бу сафар югославиялик актёр Слободан Дмитриевич унинг аёллик жозибаси олдида таслим бўлди. Актриса ҳалигача уни ҳаётидаги чинакам севги деб атайди. Ҳақиқатан ҳам агар актёрнинг онаси эр-хотиннинг ишларига аралашмаганида, бу бахтли якунланган никоҳ бўлиши мумкин эди.

    Она ўғлининг яхшигина давлатга эга бўлган бой келинга уйлантиришини орзу қилган (актрисалик истеъдоди, афсуски, бундай деб ҳисобланмаган) ва у бу муносабатларни бузиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Слободаннинг онаси энг оддий (аммо қабиҳона) йўлдан борди: у Барбарадан келган хатларни яшира бошлади ва ўғлига енгилтабиат актриса уни аллақачон унутиб юборганлигини қайта-қайта айтишдан чарчамади. Ва ниҳоят севишганлар ўртасидаги муносабатлар бузилди. Орадан вақт ўтгач, Дмитриевич янги оила қурди, бу эса Брильсканинг чуқур депрессияга тушишига сабаб бўлди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Тақдир ҳазили»

    Кўпчиликда бўлганидек, актриса қалб яраларини меҳнат билан даволади, аламини ишидан олди. 1972 йилда очиқ саҳналарга бой бўлган «Севги анатомияси» фильми экран юзига чиқди, Барбара ушбу фильмдаги ролга қўрқмасдан рози бўлди. Фильм намойишидан сўнг танқидчилар актриса карьерасининг қулашини тахмин қила бошлади. Аммо улар адашган эди — айни шу пайтда Элдар Рязанов актрисанинг истеъдодига эътибор қаратди ва унга «Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг» фильмидаги бош ролни таклиф қилди. Ҳатто Барбаранинг полякча талаффузи ҳам режиссёрни бу қароридан тўхтата олмади.

    Брильсканинг ўзига ҳам зиёли рус тили ўқитувчиси ролини ўйнаш ғояси жуда ёқди. 1975 йилда фильм экранларга чиқиши билан Брильска машҳур бўлиб кетди. Мазкур фильмдаги роли учун актриса кўплаб мукофотларга сазовор бўлди, аммо юқори доираларда у бунга лойиқ эмаслиги ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Бу ҳам етмагандек, фильмда Алла Пугачёва овози билан қўшиқ куйлаган Барбаранинг хонанда билан муносабатлари ёмонлашди. Ўтган хафагарчиликларни унутиш ва дўстлашиш учун иккисига ҳам йиллар керак бўлди.

    Сўнгги уриниш

    70 йилларнинг бошларида Барбара яна севиб қолди ва кўп ўтмай турмушга чиқди. Унинг бу сафарги танлагани гинеколог Людвиг Космал эди. Бу никоҳ 18 йил давом этди, лекин Брильскага икки фарзанд ва чексиз оғриқдан бошқа ҳеч нарса бермади.

    1973 йилда актриса қизли бўлди, унга Барбара (эркалатиб — Бася) деб исм қўйди. Тўққиз йилдан сўнг у кутилмаганда яна ҳомиладор бўлди. Шундай қилиб, 1982 йилда ўғли туғилди, уни отасининг исми билан Людвиг деб аташди.

    Айнан болалари учун ҳам Барбара эрининг хиёнатига кўз юмди, уни ташлаб кетмади. Бу вақтга келиб бир пайтлар уни руҳий тушкунликдан олиб чиққан, муваффақиятларидан фахрланган одамдан асар ҳам қолмаганди. Людвиг ҳасадгўй, қўпол, шафқатсиз бўлиб қолди. «У менга нолойиқ эди. У бутун кучим ва севгимдан фойдаланди, пул ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлаверади. У бир ойда топган пулни мен бир кунда топардим. Бундан ташқари, у ичарди ва ҳали ҳам ичади», деб тан олади Брильска.

    Космалнинг ўзи эса машҳур хотини ҳақида шундай дейди: «Мен хотинимдан нафратланаман, чунки уни ўзим юрган бошқа аёллар билан ҳар гал солиштираман ва у ҳар доим ютиб чиқади».

    Ниҳоят актриса бу ҳолатга чидай олмади: 18 йиллик турмушидан кейин эрини ташлаб кетди, бундай муносабатларга лойиқ эмаслигини тушуниб етди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Энди қандай яшайман?

    Барбаранинг ҳаётидаги мудҳиш фожиа 1993 йил 15 майда содир бўлди. Ўшанда унинг 20 ёшли қизи Бася автоҳалокат туфайли вафот этди — у онаси сингари интилувчан, жуда истеъдодли актриса ва модель эди.

    Ўша куни Бася йигити Савелий Жулавский билан машинада кетаётган бўлган. Йигит машина бошқарувини йўқотиб, жиддий бахтсиз ҳодисанинг айбдорига айланди. Савели омон қолди, аммо Бася тез ёрдам келгунига қадар воқеа жойида вафот этди ... «Унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига эндигина олти ой бўлганди. Бу фожиа унинг айби билан содир бўлди. Савелий менга машина атрофида қандай югургани ва «Бася, ўлма!» деб бақирганини айтиб берди. Ўшанда қизим кўзини икки марта очиб юмган, шундан сўнг қайтиб кўзини очмаган», деб эслайди актриса бу ҳақда гапиришга ўзида куч топа олган вақтда.

    1993 йил 15 майдан сўнг Барбаранинг ҳаёти иккига бўлинди: аввал ва кейин. Ҳолат шу даражага бориб етдики, ҳатто у ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлди, аммо ўғли туфайли бунга журъат эта олмади. Ўғли унга бу дунёда мавжуд бўлишига ёрдам берди: фақат шу ёлғизгина фарзанди учунгина Брильска эрталаб туришга ва ҳар бир янги кунни яшашга ўзида куч топа олди.

    Уч йил давомида у деярли уйидан чиқмади, ҳеч кимни кўришни хоҳламади, фақат тинмай йиғлади. 16 йил ўтгачгина ниҳоят ўзига келди ва ҳаётдан завқлана бошлади. Ҳозирда актрисанинг икки нафар ажойиб набираси бор.

    Бир ҳафтадан ортиқ вақтни режалаштирманг

    Бугунги кунда актриса Польшада — ўзи дизайни устида ишлаган уйида яшайди. Ўғли ҳам оиласи билан унга яқин жойда, лекин уни Барбара ўзи истаганидек тез-тез кўролмайди. Брильсканинг таъкидлашича, қизи вафотидан кейин у ҳозирги кун билан яшашга ва бир ҳафтадан ортиқ вақтга режа тузмасликка ҳаракат қилади. Шунингдек, актриса 100 ёшга кириб вафот этган онаси каби узоқ умр кўришни хоҳламайди. Бу 2018 йилда содир бўлганди: ўшанда актрисанинг собиқ эри ва болаларининг отаси Людвиг Космал ҳам вафот этганди.

    «Мен яшашни хоҳламайман, кучим етмайди. Мен ҳар доим жуда ҳаётcевар бўлганман. Ҳозир ҳам нимадир қилишни хоҳлайман, лекин бунга қувватим йўқ. Юз йилгача яшайдиган актёрлар бор, лекин мен буни хоҳламайман. Бундан тушкунликка тушмайман ҳам», — дейди актриса.

    Мавзуга доир: 

    • Муҳожирликдан машҳурликка: 11 ёшида модель, 16 ёшида актриса бўлишга эришган, уч қизнинг онаси Милла Ёвович 46 ёшда (фото)
    • Кино соҳасида таълим олмай, Болливудга асос солган «дайди» — Раж Капур ҳикояси
    • Алоҳида хонаси тугул, ҳатто ўз каравоти бўлмаган, отаси томонидан ишлашга мажбурланган «Уйда ёлғиз» фильми қаҳрамони — Маколей Калкин ҳаёти ҳақида

    31.12.2021, 19:10   Изоҳ (0)   25389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 19 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    31.12.2021, 18:30

    «Бир умрга боғланганмиз». «Титаник» юлдузи Кейт Уинслет фильмдаги партнёри Леонардо Ди Каприо билан уч йил деганда учрашди

    30.12.2021, 21:31

    Томошабинга завқ бағишловчи вақтга саёҳат ҳақидаги фильм ва сериаллар (фото)

    29.12.2021, 19:42

    «Бэтмен»нинг янги трейлерида Мушук аёлни кўрсатишди (видео)

    29.12.2021, 11:03

    «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» йилнинг энг кассабоп фильми бўлди

    28.12.2021, 21:24

    Машҳур фильмларнинг суратга олиш майдончасида нималар юз беришини акс эттирувчи суратлар

    28.12.2021, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа ва АҚШ Украина масаласида келишмовчиликка дуч келди 

    Дунё | 26 июн, 20:00

    Кечки овқатни тановул қилиш учун энг мақбул вақт қачон эканлиги айтилди

    Лайфстайл | 26 июн, 19:50

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 19:45

    Сурия Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун воситачилар орқали ҳаракат қилмоқда

    Дунё | 26 июн, 19:40

    Нега эркаклар кийимидаги тугмалар чапдан ўнгга, аёлларникида эса аксинча — ўнгдан чапга қадалади?

    Мода | 26 июн, 19:31

    Трамп “Америка овози”ни йўқ қилишга чақирди

    Дунё | 26 июн, 19:20

    Расман: Роналду билан “Ан-Насср” янги шартнома имзолади

    Спорт | 26 июн, 19:08

    “Мен ревизор бўлиб ишлаганман, қаматиш қўлимдан келади деган” ҳокимлик биносидан ўлиги чиққан раис воқеаси

    Ўзбекистон | 26 июн, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.