Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистонда браконьерлар «Қизил китоб»га киритилган 14 та кийик ва 5 та ёввойи қуённи отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Фото: Қорақалпоғистон экология қўмитаси

Фото: Қорақалпоғистон экология қўмитаси

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текширишда Ўзбекистон ҳайвонот дунёсига 190 миллион 350 минг сўмлик моддий зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми «й» ва «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат 12 декабрь куни Экология соҳасидаги назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан аниқланган.

Ноқонуний овчилар экология назорат инспекцияси ходимлари келаётганини кўриб, отилган ҳайвонлар, кийим-кечак, озиқ-овқат, ёқилғи, ўқ-аслаҳаларини ташлаб, номаълум йўналишда давлат рақамисиз УАЗ автомобилида қочиб кетган. Инспекторлар тахминан 5 километр масофагача уларнинг изидан борган, аммо ушлаш имкони бўлмаган.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фото: Давлат экология қўмитаси

Воқеа жойи кўздан кечирилганда отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, кийим-бошлар ҳамда «Қизил китоб»га киритилган 14 дона жайрон, 5 дона ёввойи қуён ташлаб кетилгани маълум бўлган. Улар қолдирган ашёлар ичидан М.М. номига хориждан Т.М. исмли шахсдан 12 октябрь куни чет эл валютасида пул ўтказганини тасдиқловчи квитанция ҳам топилган.

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видеотасвирга олинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди